Sayt test rejimida ishlamoqda

Беглербеков Расул Жубатхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Обектларни таснифлашда белгиларни муҳимлигини баҳолаш алгоритмлари», 05.01.03 – «Информатиканинг назарий асослари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.3.PhD/Т2829
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети, DSC.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Номаз, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдуллаев Шерзод Шавкатович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Обйектларни таснифлашда информатив белгилар мажмуаларини танлаш, белгиларнинг муҳимлигини баҳолаш ва шакллантирилган белгилар фазосида ўқув танланма синфлари объектларининг ўзаро етарлича ўхшашлик даражаларини аниқлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
объектларни таснифлашда информатив белгилар мажмуаларини танлаш ва таснифлаш алгоритмлари асосида ўқув танланма синфлари объектларининг ўхшашлик даражаларини аниқлашда белгилар муҳимлигини баҳолаш мезонлар шакллантирилган;
объектларни таснифлаш тизимларининг аниқлиги ва самарадорлигини ошириши асосида қарор қабул қилишга кўмаклашувчи баҳоларни ҳисоблаш алгоритмлари такомиллаштирилган;
бўсағавий қийматлар матритсаси асосида танланма объектларининг муҳимлик даражаларини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
синфлаштириш матритсаси асосида информатив белгилар мажмуаларини танлаш қоидалари ҳамда алгоритмлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: полиз экинлари турларини ҳудудлар бўйича таснифлаш, информатив белгилар мажмуаларини танлаш усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот асосида:
қовун навларини ҳудудлар бўйича таснифлашда такомиллаштирилган баҳоларни ҳисоблаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Амударё тумани «Исмаилов Маратжон» номли фермер қишлоқ хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиғи вазирлигининг 2022-йил 7-октябрдаги 02/013-2868-сонли маълумотномаси). Натижада параметрлар мажмуаси 28 тадан 6 та информатив белгилар мажмуасига олиб тушилган ҳамда синф объектлари орасидаги ўзаро ўхшашлик даражалари 70%га, ҳудудлаштиришдаги самарадорлик даражаси эса 4,5 мартага ошириш имконини берган;
қовун навлари маълумотларга дастлабки ишлов беришда синфлаштириш, информатив белгилар мажмуаларини танлаш ва синфлаштириш(таснифлаш) самарадорлигини баҳолашнинг усул ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган – «Бўсағавий қийматга асосланган объектларни синфлаштириш» ва «Полиз экинлари турларини ҳудудлар бўйича таснифлаш, ноинформатив белгилари мажмуаларини танлаш ва уларнинг дастурий мажмуаси» Амударё тумани «Исмаилов Маратжон» номли фермер қишлоқ хўжалигида(Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиғи вазирлигининг 2022 йил 7-октябрдаги 02/013-2868-сон маълумотномаси). Натижада қовун навларини давлат реестри бўйича ҳудудлаштирилган 54 та навлари асосида 108 та навни ҳудудлар бўйича 10 та гуруҳга ажратилган ва ҳар бир гуруҳ объектлари орасидаги ўхшашлик даражалари кўрсаткичларини 70%га оширилган ҳамда самарадорлик кўрсаткичи 17-22% гача ошириш имконини берган;
информатив белгилар асосида қовун навларини тимсолларни таснифлашга асосланган алгоритми асосида ишлаб чиқилган Regional classification of types of melons — РCМ дастури таъминоти Нукус тумани «Раметулла» номли фермер ва Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг Нукус туманида жойлашган тажриба хўжалигига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 7-октябрдаги 02/013-2868-сон маълумотномаси). Натижада синф объектлари орасидаги ўзаро боғлиқлик 65% га ва ҳудудлаштиришнинг самарадорлик кўрсаткичи 4,6 мартагача ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish