Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Зайнаб Мамасодиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD./Iqt1249.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Бобаназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах Политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Зикриёев Азиз Саъдуллоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда меҳнат муносабатларининг  ривожланишини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг хусусий бизнес фаолияти билан банд қилиш орқали янги иш ўринларини ташкил қилиш самарадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашуви ҳудудларда иш ўринларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир шундай иш жойи харажатларини ҳамда ўз тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун субсидиялаш, ногиронларни ишга жойлаштиришда тегишли иш жойларини квоталаш кабиларга кўра такомиллаштирилган;
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда мотивация ва кўникма ҳосил қилиш механизмлари мотивация/кўникма ўзига хос хусусият-ларининг ходим меҳнат мотивациясининг ўзгаришига кўра такомиллаш-тирилган;
ёшлар учун янги иш ўринларини истиқболли йўналишларда кичик бизнес субъектлари ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва  маҳаллаларда “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишга кўра ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Жиззах вилоятида 2025-2030 йилга қадар тадбиркорлик фаолиятининг меҳнат фаолиятини ривожлантиришга асосланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилояти тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришда меҳнат муносабатларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг хусусий бизнес фаолияти билан банд қилиш орқали янги иш ўринларини ташкил қилиш самарадорлигини баҳолашнинг услубий ёндашуви ҳудудларда иш ўринларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир шундай иш жойи харажатларини ҳамда ўз тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун субсидиялаш, ногиронларни ишга жойлаштиришда тегишли иш жойларини квоталаш бўйича таклифдан Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2020  йил  12 августдаги  “Камбағал  ва  ишсиз  фуқароларни тадбиркорликка  жалб  қилиш,  уларнинг  меҳнат  фаоллигини  ошириш  ва  касб-ҳунарга ўқитишга  қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”  ПҚ-4804-сон  қарорининг  10-банди  ижросини таъминлашда  фойдаланилди. (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 01/00-03/09-3638-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ижтимоий дастурларини бошқа дастурлар (режалар) билан уйғун ва мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш имконияти яратилди;
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда мотивация ва кўникма ҳосил қилиш механизмлари мотивация/кўникма ўзига хос хусусиятларининг ходим меҳнат мотивациясининг ўзгаришини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сон “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори 9 ва 10 бандлари ижросини таъминлашда фойдаланилди. (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 01/00-03/09-3638-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф тадбиркорлик бўйича мотивация, кўникмаларни шакллантириш мақсадида “Устоз-шогирд” анъанаси асосида маслаҳатларни бериш тизимининг самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтиришга, 15288 нафар ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида қисқа муддатларда касб-ҳунарга ўқитишга ва иш билан таъминлашга эришишга муайян даражада хизмат қилган;
ёшлар учун янги иш ўринларини истиқболли йўналишларда кичик бизнес субъектлари ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва  маҳаллаларда “драйвер” лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишга кўра ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги  ПФ-29-сон Фармонида 2 банд 3-4 тартиб талаблари асосида ишлаб чиқилаётган дастурларда кенг  фойдаланилган. (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 01/00-03/09-3638-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши Жиззах вилоятида кичик бизнес субъектлари, оилавий тадбиркорлик йўналишларининг татбиқ этилиши натижасида саноат, хизмат кўрсатиш соҳасига бир мингдан ортиқ маҳаллий ёшларни меҳнат фаолиятига кенг жалб этишда хизмат қилган.
Жиззах вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  фаолияти самарадорлигини ошириш натижасида 2025-2030 йиллар учун меҳнат фаолиятини ривожлантиришга асосланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг аҳолини меҳнат билан бандлиги даражасини ошириш стратегияси, шунингдек, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга оид ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлигининг 2021 йил 29 мартдаги 01/00-03/09-3638-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрларидан фойдаланиш аҳолини меҳнат билан бандлиги даражасини ошириш стратегияси ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид ижтимоий дастурларнинг асосланиш даражасини оширишга хизмат қилган.
Шунингдек, Жиззах вилояти ҳокимлигининг Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш  бўлими (2023 йил 2 ноябрдаги №03-09-02/879-сон маълумотнома) томонидан жорий этиш учун қабул қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish