Sayt test rejimida ishlamoqda

Захидова Зулфия Халилуллаеванинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит. (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2570.
Илмий раҳбар: Исаков Жанабай Якипбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Алишер АЪзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар кредит таъминоти сифатини баҳолаш мезонларини синфларга ажратиш асосида кредитларнинг қайтмаслик хавфини камайтириш орқали кредит операциялари бўйича рискларни тартибга солиш таклифи асосланган;
         тижорат банклари кредитлаш механизмида кредит скоринг тизимини смарт рақамли банк фазасига трансформациялаш асосида амалдаги 5 поғонали кредитлаш жараёнини (бизнес-процесс)                          2 поғонали кредитлаш жараёнига ўтказиш орқали масофавий (онлайн) хизматлардан фойдаланувчилар сонини ошириш таклифи асосланган;
         тижорат банкларида исломий банк тамойиллари (қарз маблағларини фоизсиз тақдим этиш) асосида хизмат турларини йўлга қўйиш натижасида банк омонатларидан фойдаланишнинг кенгайиши банклардаги ресурс тақчиллигини бартараф этиш, кредит портфели диверсификациясини ошириш ва муаммоли кредитлар салмоғини камайтиришга хизмат қилиши асосланган;
         тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш жараёнларини такомиллаштириш асосида 2025-йилгача мазкур йўналишдаги кредитлар ҳажми прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
         Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
         тижорат банклари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар кредит таъминоти сифатини баҳолаш мезонларини синфларга ажратиш асосида кредитларнинг қайтмаслик хавфини камайтириш орқали кредит операциялари бўйича рискларни тартибга солиш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ кредитлаш амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил                             30-январдаги 04-27/1832-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг банк механизмига жорий этилиши натижасида кредит таъминоти сифатини баҳолаш мезонларини синфларга ажратилиши кредит операциялари бўйича рискларни минималлаштиришга ижобий таъсир кўрсатиб, банк кредит портфелидаги муддати ўтган кредитлар улуши 3,0 фоизни (532 млрд. сўм) ташкил этган;
        тижорат банклари кредитлаш механизмида кредит скоринг тизимини смарт рақамли банк фазасига трансформациялаш асосида амалдаги 5 поғонали кредитлаш жараёнини (бизнес-процесс)                         2 поғонали кредитлаш жараёнига ўтказиш орқали масофавий (онлайн) хизматлардан фойдаланувчилар сонини ошириш таклифи «Микрокредитбанк» АТБ кредитлаш амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил 30-январдаги 04-27/1832-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг «Микрокредитбанк» амалиётига жорий этилиши аввалги                                5 поғонали кредитлаш жараёнини (бизнес-процесс) 2 поғоналига тушир                                                                                                                              иш тизимини жорий қилишга ижобий таъсир кўпсатиб, масофавий (онлайн) хизматлапдан фойдаланувчилар сонининг сезиларли даражада ошиши кузатилган;
        тижорат банкларида исломий банк тамойиллари (қарз маблағларини фоизсиз тақдим этиш) асосида хизмат турларини йўлга қўйиш натижасида банк омонатларидан фойдаланишнинг кенгайиши банклардаги ресурс тақчиллигини бартараф этиш, кредит портфели диверсификациясини ошириш ва муаммоли кредитлар салмоғини камайтиришга хизмат қилиши таклифи «Микрокредитбанк» АТБ амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2023-йил                           30-январдаги 04-27/1832-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг «Микрокредитбанк»ни ривожланиш стратегиясига киритилиши белгиланиб, банк омонатларидан фойдаланишнинг кенгайиши банклардаги ресурс тақчиллигини бартараф этиш, кредит портфели диверсификациясини ошириш ва муаммоли кредитлар салмоғини камайтириш имкони яратилган;
тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш жараёнларини такомиллаштириш асосида 2025-йилгача мазкур йўналишдаги кредитлар ҳажми ошишининг ижобий прогноз кўрсаткичлари юзасидан киритилган таклифи «Микрокредитбанк» АТБ амалиётига жорий этилган («Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 2023- йил 30-январдаги 04-27/1832-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф «Микрокредитбанк»ни ривожланиш стратегиясига киритилиши белгиланиб, мазкур йўналишдаги кредитлар ҳажми ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish