Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфулина Алфира Фератовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг минтақавий хусусиятлари (Навоий вилояти мисолида)», 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1386
Илмий раҳбар: Исломова Рисолат Абдуллаевна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Содиқов Авазбек Мадаминович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий вилоятида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада «ақлли ишлаб чиқариш инфратузилмаси»ни шакллантиришга вилоятда мавжуд бўлган бўш ва фойдаланилмасдан турган бино-иншоотлар ҳамда ер майдонларида “дигитал сйстем” тизимига асосланган янги авлод инновацион технологиялари асосида ишлайдиган кичик саноат зоналари ташкил этиш орқали эришиш таклифи ишлаб чиқилган;
минтақада ишлаб чиқариш инфратузилмалари самарадорлигини оширишга  йирик корхоналарда энергия тежамкор рақамли технологияларни жорий қилиш ва Томди туманида шамол электр станцияси ҳамда Нурота туманида қуёш фотоелектр станцияларини ишга тушириш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг минтақавий модели унга таъсир қилувчи электроенергия, табиий газ, оқава сув ва юк ташиш омилларининг таъсир қилиш даражасига кўра вилоятнинг шароити «оғир» бўлган ҳудудларида кимё ва газ кимё кластерларини ташкил этиш орқали такомиллаштирилган;
Навоий вилояти саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда минтақада ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантиришнинг 2035 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
минтақада «ақлли ишлаб чиқариш инфратузилмаси»ни шакллантиришга вилоятда мавжуд бўлган бўш ва фойдаланилмасдан турган бино-иншоотлар ҳамда ер майдонларида “дигитал сйстем” тизимига асосланган янги авлод инновацион технологиялари асосида ишлайдиган кичик саноат зоналари ташкил этиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги 217-сон “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 2-бўлимининг 30-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 01-05/1044-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида саноатда замонавий ёндашув ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши ҳисобидан импорт ўрнини босувчи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўсиши эришиши таъминланади;
минтақада ишлаб чиқариш инфратузилмалари самарадорлигини оширишга  йирик корхоналарда энергия тежамкор рақамли технологияларни жорий қилиш ва Томди туманида шамол электр станцияси ҳамда Нурота туманида қуёш фотоелектр станцияларини ишга тушириш ҳисобига эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги 217-сон “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 2-бўлимининг 21-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 01-05/1044-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида янги энергия ресурс манбаларини ташкил этиш орқали корхона харажатларининг пасайиши эришилади;
ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг минтақавий моделини унга таъсир қилувчи электроенергия, табиий газ, оқава сув ва юк ташиш омилларининг таъсир қилиш даражасига кўра вилоятнинг шароити «оғир» бўлган ҳудудларида кимё ва газ кимё кластерларини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги 217-сон “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2-иловаси 2-бўлимининг 20-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 01-05/1044-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши ялпи ҳудудий маҳсулотда саноат, жумладан, кимё ва газ-кимё маҳсулотлари улушини ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади;
Навоий вилояти саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда минтақада ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантиришнинг 2035 йилгача бўлган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги 217-сон “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2023 йил 7 августдаги 01-05/1044-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Навоий вилояти саноат маҳсулоти ҳажмининг ўзгаришига ишлаб чиқариш инфратузилмасининг таъсирини баҳолаш ва уни ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш фойдаланиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish