Sayt test rejimida ishlamoqda

Тоирова Наргиза Исаковнанинг

фалсафа доктори (PhDдиссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий адабиётда кўзгу ва сурат рамзларининг ғоявий-эстетик вазифалари (Омон Мухтор ва Оскар Уайльд асарлари асосида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Fil212.

Илмий раҳбар: Касимов Абдугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.

Расмий оппонентлар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор; Касимова Замира Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўзгу ва сурат рамзларининг бадиий адабиётдаги ғоявий-эстетик функциясини О.Мухтор ва О.Уайльд асарлари асосида қиёсий планда ёритиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кўзгу билан боғлиқ мистик қарашлар асосида шаклланган барқарор эпик мотивларнинг адабиётга кириб келиш тадрижи асослаб берилган;

сурат ёки портрет детали бадиий насрга ойна сингари инсон ташқи кўринишини акс эттириш эмас, балки суратдаги шахснинг ички дунёси, ўтмиши ёки келажагини очиб бериш воситаси сифатида олиб кирилганлиги далилланган;

О.Уайльд «Дориан Грейнинг портрети» романини яратишда романтизм ва реализм анъаналарига, халқнинг ойна билан боғлиқ шаклланган қарашларига таянган бўлса, О.Мухторнинг «Кўзгу олдидаги одам» романи халқ афсона ва эртаклари мотивлари, Шарқ фалсафаси ва адабиёти билан бирга Ғарб модерн адабиётига хос тасвир синтези сифатида пайдо бўлганлиги асосланган;

«Кўзгу олдидаги одам», «Дориан Грейнинг портрети» асарларидаги кўзгу, портрет тимсоллари қаҳрамонлар ички олами, маънавий-ахлоқий қиёфасини очиб беришда асосий бадиий восита сифатида қўлланилганлиги далилланган;

ўзбек ва Ғарб адабиётида, хусусан, О.Мухтор ва О.Уайльд ижодида кўзгу, портрет рамзларидан фойдаланишдаги муштарак ва ўзига хос жиҳатлар асарлар яратилган давр, муҳит ва миллий менталитетдаги тафовутга боғлиқлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

О.Мухтор ва О.Уайльд асарлари асосида ўзбек ҳамда инглиз насридаги кўзгу ва портрет рамзларининг генезиси, ғоявий-эстетик вазифаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тадқиқотнинг ўзбек ва жаҳон адабиётидаги кўзгу ҳамда сурат рамзлари поэтикаси, ёзувчиларнинг индивидуал бадиий маҳорати, адабий таъсирнинг ўрнига доир илмий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Ўзбек тили ва адабиёти илмий-тадқиқот институтида ФА–Ф1–Г 040 рақамли «Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир» (2012–2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажариш доирасида кенг фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 8 февралдаги ФТК-0313/133-сон маълумотномаси). О.Мухтор ва О.Уайльд романларининг қиёсий тадқиқи асосидаги илмий хулосалар ўзбек адабиётининг жаҳон адабиётидаги ўрни ва поэтика муаммоларини таҳлил этишга асос бўлган;

кўзгу деталининг халқ урф-одатларидаги ўрни, кўзгу рамзининг фольклорга кириб келиши ва бадиий асарлардаги ғоявий-эстетик вазифасига доир назарий умумлашмалардан Фарғона вилояти Ўлкашунослик музейида кўзгу, сурат, портрет сингари экспонатларнинг бадиий адабиётдаги ўрни ва аҳамиятини тушунтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 10 январдаги 01-11-08-133-сон маълумотномаси). Илмий хулосалар кўзгу ва сурат билан боғлиқ халқ бадиий тафаккурининг ўзига хослигини ташриф буюрувчиларга етказишда муҳим манба бўлган;

бадиий насрда кўзгу деталидан қаҳрамон қалби рамзи сифатида фойдаланиш анъанаси, кўзгу рамзи орқали инсон ички ва ташқи гўзаллиги ўртасидаги мувозанатни ифодалашга доир илмий-назарий қарашлардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг мунтазам эфирга узатиладиган «Интервью» кўрсатуви ва «Адабий муҳит» туркум радиоэшиттиришини тайёрлашда фойдаланилдган (Фарғона вилояти телерадиокомпа-ниясининг 2018 йил 6 январдаги 12-01/1-сон маълумотномаси). Илмий иш натижалари кўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг илмий далилларга бой бўлишини таъминлаган ҳамда Омон Мухтор ижодининг кенг тарғиб қилинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish