Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураимова Нигора Раджабовнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли бандлигини таъминлашда давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (Бандлик жамғармаси мисолида)», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1792.
Илмий раҳбар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: О'збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Комолов Одилжон Сайфидинович иқтисодиёт фанлари номзоди, досент
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳри филиали.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Аҳоли бандлигини таъминлашда давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳолига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва нафақани ижтимоий контракт тузиш орқали ажратиш таклиф этилган;
ижтимоий контракт бўйича субсидия, грант ва нафақа тўловлар билан боғлик харажатларни мақсадли ишлатилишини таъминлаш мақсадида молиялаштиришни давлат бюджетидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ўтказиш зарурлиги асосланган;
ижтимоий контрактнинг самарадорлигини таъминлашда кам таъминланган оила аъзоларининг даромади ва тўлов қобилияти мониторингини жорий этиш таклиф этилган;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга уч ойгача бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия ажратиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳоли бандлигини таъминлашда давлат молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бо'йича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
аҳолига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва нафақани ижтимоий контракт тузиш орқали ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 апрелдаги 225-сон «Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3095-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2021 йилда Сурхондарё вилоятида иш сўраб мурожаат қилган 35 минг нафар аҳоли билан ижтимоий контракт тузилган.
ижтимоий контракт бўйича субсидия, грант ва нафақа харажатларини молиялаштиришни давлат бюджетидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ўтказиш бўйича тавсияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 апрелдаги 225-сон «Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3095-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ишсизларга ижтимоий контракт бўйича 74 109,4 млн.сўмлик субсидия, грант ва нафақа тўловлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан молиялаштирилишига эришилган.
ижтимоий контрактнинг самарадорлигини таъминлашда кам таъминланган оила аъзоларининг даромади ва тўлов қобилияти мониторингини жорий этишга доир таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 апрелдаги 225-сон «Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3095-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йилда 2 331 та ҳолат бўйича 7 298 млн.сўм субсидиялар ажратилиб, улардан олинган даромад мониторинг қилинганда субсидия олган аҳоли қатламининг тўлов қобилиятининг яхшиланишига эришилган.
тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга уч ойгача бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия ажратишга доир таклифидан “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3095-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида тадбиркорлик субектларига фойдаланиладиган бино ва иншоотнинг ижара тўловлари учун 2,7 млн.сўм тўлаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish