Sayt test rejimida ishlamoqda

Сагдуллаев Фатхулла Шукруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқишнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Yu757.
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Рустам Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш жинояти таркибини комплекс таҳлил қилиш, унинг объектив ва субъектив белгилари мазмун моҳиятини тушуниш бўйича тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқиш,  жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўллаш, тергов ва суд амалиётини, жиноят қонун нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракацизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши зарурлиги асосланган;
агар шахс гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан уларни ўзлаштирса қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши зарурлиги асосланган;
текшириш жараёнида текширишга ваколатли орган ва унинг мансабдор шахсларининг ваколатлари доирасидан четга чиқмаслигига доир нормаларни киритиш зарурати асосланган;
қонунчиликка текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсларга ўз ваколатлари доирасидан чиқмаслик мажбуриятини, шунингдек, ваколатли бўлган шахснинг ваколатига кирмайдиган ёки текширув предметига алоқадор бўлмаган масалалар бўйича талабларни бажармаслик ҳуқуқини бериш билан боғлиқ нормаларни киритиш зарурати асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши доирасида олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
мансабдор шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган муайян ҳаракат (ҳаракацизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши зарурлиги юзасидан таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2017-йил 11-октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сон қарорининг 22-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 8-июндаги 08/371-22-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши мансабдор шахс томонидан содир этиладиган фирибгарлик жиноятини мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш жиноятидан фарқлашга хизмат қилган;
мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор шахс гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан уларни ўзлаштирса қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2017-йил 11-октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 35-сон қарорининг 22-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 8-июндаги 08/371-22-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши мансабдор шахс томонидан содир этиладиган порахўрлик жиноятини фирибгарлик жиноятидан фарқлашга хизмат қилган;
текшириш жараёнида текширишга ваколатли орган ва унинг мансабдор шахсларининг ваколатлари доирасидан четга чиқмаслигига доир нормаларни киритиш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-апрелдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўрисидаги низомнинг 25-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 26-майдаги 12/21-38-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши текшириш жараёнида текширишга ваколатли орган ва унинг мансабдор шахсларининг ваколатлари доирасини аниқ белгилашга хизмат қилган;
қонунчиликка текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсларга ўз ваколатлари доирасидан чиқмаслик мажбуриятини, шунингдек, ваколатли бўлган шахснинг ваколатига кирмайдиган ёки текширув предметига алоқадор бўлмаган масалалар бўйича талабларни бажармаслик ҳуқуқини бериш билан боғлиқ нормаларни киритиш юзасидан таклифлари Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, тероризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 23 ва 24-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 26-майдаги 12/21-38-сон далолатномаси). Бу таклифнинг қабул қилиниши қонунчиликда текширувни ўтказишга ваколатли бўлган шахсларга ўз ваколатлари доирасидан чиқмаслик мажбуриятини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish