Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуназаров Ўткир Сайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Носир Фозилов ижодида давр руҳи ва шахс талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти(филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2073.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Қаҳрамонов Қурдош Ялгашович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Термиз давлат университети, PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Дилдорахон Зумратбековна, филология фанлари доктори, доцент;  Йўлдошев Бойназар, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Носир Фозиловнинг сўнгги йилларда яратилган қисса ва эсселарида замон ва қаҳрамон муаммосини, хусусан, эсселарида адиблар сиймосининг яратилишида ҳаётий ва бадиий асосларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёзувчи ҳикояларида ижтимоий муаммоларнинг  образлар олами, унинг руҳий-маънавий қараши, ижодкорнинг эпик баён усул каби поетик талқинларда ижод қилганлиги, қаҳрамонлар тақдири воситасида умумлашма образларни маҳорат билан яратганлиги аниқланган;
Носир Фозилов қиссаларида даврнинг мураккаб қирраларини акс эттиришдаги реалистик тасвир йўсинлари, сўз қўллаш, бадиий кўчим воситаларидан фойдаланиш каби тил хусусиятлари, ўзбек характерига хос гуманизмнинг бадиий ифодаси, қаҳрамонлар ички кечинмалари орқали тасвирланган ижтимоий дард кўлами очиб берилган;
эссе-хотираларда ижодкор фантазияси, портрет яратиш борасидаги ҳаққонийлик, ишончлилик, таъсирчанлик тамойиллари сатирик асарларда давр зиддиятларининг бадиий ифодаси, давр, макон, замон нуқтаи назаридан далилланган;
Н.Фозилов ҳикоя, қисса, эсселари  ўзбек адабиётининг ярим асрлик бадиий лавҳасини акс этгани, турли темпераментли ва шахслар асосида яратган қаҳрамонлар воситасида  ранг-баранг, такрорланмас миллий характерлар яратганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Носир Фозилов қисса ва эсселарида замон ва қаҳрамон муаммосини ёритиш жараёнида олинган илмий натижалари асосида:
ёзувчи ҳикояларида ижтимоий муаммоларнинг  образлар олами, унинг руҳий-маънавий қараши, ижодкорнинг эпик баён усул каби поетик талқинлари, қаҳрамонлар тақдири воситасида умумлашма образлар яратиш маҳорати аниқланганлигига оид илмий хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2019-2021-йилларга мўлжалланган А–ОТ–2019-10. “Ўзбек тилида  нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 28-апрелдаги 04/1-836 сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётида давр руҳи ва шахс талқинини бадиий таҳлиллаш, ўзбек адабиётида эссе жанрининг ўрнини белгилашда самара берган;
Носир Фозилов қиссаларида даврнинг мураккаб қирраларини акс эттиришдаги реалистик тасвир йўсинлари, сўз қўллаш, бадиий кўчим воситаларидан фойдаланиш каби тил хусусиятлари, ўзбек характерига хос гуманизмнинг бадиий ифодаси, қаҳрамонлар ички кечинмалари орқали тасвирланган ижтимоий дард кўлами очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 1-июлдаги 04/1-1074-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида Н.Фозилов ижодида давр ва шахс талқинининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
эссе-хотираларда ижодкор фантазияси, портрет яратиш борасидаги ҳаққонийлик, ишончлилик, таъсирчанлик тамойиллари сатирик асарларда давр зиддиятларининг бадиий ифодаси, давр, макон, замон нуқтаи назаридан далилланганлиги ҳамда Н.Фозилов ҳикоя, қисса, эсселари  ўзбек адабиётининг ярим асрлик бадиий лавҳасини акс этгани, турли темпераментли ва шахслар асосида яратган қаҳрамонлар воситасида  ранг-баранг, такрорланмас миллий характерлар яратганлиги асосланганлиги юзасидан илмий хулосалардан “Сурхондарё” телеканалининг “Адабиёт-маънавият кўзгуси”, “Кун мавзуси”, “Мунаввар кун” кўрсатувларида фойдаланилган (Сурхондарё телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-мартдаги 01-12/2-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish