Алимова Наргизахон Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда ипакчиликнинг аҳволи ва трансформация жараёни (1865–1991 йиллар)», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tar171.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Исмоилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1865–1991 йиллар давомида, яъни Россия империяси ҳукмронлиги ва совет ҳокимияти йилларида ипакчилик соҳасидаги аҳвол, трансформация жараёнларини моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX аср охири – XX аср бошларида маҳаллий тадбиркорларнинг ипак қурти уруғи турларини яхшилаш, ипак маҳсулотлар сифатини ошириш ва ипак савдосидаги иштироки очиб берилган;
аксарият хомашё Россия империясининг марказий губернияларига ташиб кетилгани шароитида Туркистондан ипак ва ипак маҳсулотларининг хорижий фирмалар томонидан олиб чиқиб кетилишидан моддий манфаатдор бўлган мустамлака ҳукумати уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилмагани натижада маҳсулотлар савдосида Шарқ мамлакатлари каби Ғарб давлатларининг имконияти ошганлиги аниқланган;
совет ҳокимияти йилларида пилла етиштириш ва қайта ишлаш саноатида даромад ортиб боришининг асосий мезони этиб миқдорий кўрсаткичлар белгиланиши оқибатида маҳсулотнинг сифат даражаси пасайиб кетгани асослаб берилган;
ипакчилик соҳаси ишчи-ходимларининг меҳнат муҳофазаси етарли даражада йўлга қўйилмагани оқибатида касб касалликлари билан хасталаниш даражаси ортиб боргани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ипакчилик соҳасидаги аҳвол ва трансформация жараёнлари (1865–1991 йиллар) мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Фарғона водийси ипакчилиги, ички ва ташқи савдоси, маҳаллий ҳунармандлар фаолиятига оид илмий хулосалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти музейининг “XIX аср охири – XX аср бошларида Фарғона водийси” бўлими экспозицияларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги 01-11-08-1667-сон маълумотномаси). Тўпланган ҳужжат ва материалларнинг музейлар экспозицияларида намойиш қилиниши фуқароларнинг ватанимиз тарихи ва миллий анъаналаримизнинг давомийлиги бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган;
Совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистонда ипакчилик соҳаси ишчи-ходимларининг яшаш шароити ва меҳнат муҳофазаси муаммоларига оид илмий натижаларидан ОТ-Ф1-133 рақамли “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” (4 жилдлик) фундаментал лойиҳасида (2017-2020 йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 19 апрелдаги 3/1255-1006-сон маълумотномаси). Ушбу китоб Ўзбекистон тарихи бўйича яратилаётган илмий фундаментал тадқиқот ҳисобланиб, берилган маълумотлар орқали тегишли параграф илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ипакчиликнинг аҳволи ва трансформация жараёнларига оид тадқиқот натижаларидан “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ипакчилик тарихига доир материаллари базасини янги маълумотлар билан бойитиш, статистик таҳлил, тизим корхоналарида миллий ва анъанавий асосда ипакли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2018 йил 30 мартдаги ША-02-18/523-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижасида тақдим қилинган материаллар ипакчилик тизими миллий анъаналаримиз ва замонавий талабларнинг асосида уйғун ривожланишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда ипакчиликнинг аҳволи ва трансформация жараёнига оид тадқиқотлар таҳлили бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Фарғона вилоят телерадиоканалида 2018 йил 5 январь куни намойиш қилинган “Интервью” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Фарғона вилоят телерадиоканалининг 2018 йил 27 февралдаги №12-01/19-сонли маълумотномаси). Унда телетомошабинларга ипакчилик тарихи ва бугунги кунига доир маълумотлар таъсирли етказилиб, ватанпарварлик, миллий анъаналаримизга ҳурмат туйғуларининг шаклланишига хизмат қилган.