Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Дилмурод Ибодиллоевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертатсия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мутагенез услуби орқали Г.барбаденсе Л. турига мансуб, тола сифати И типга мос ғўза навини яратиш”, 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертатсия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.3 PhD/Qx1014.
Илмий раҳбар: Козубаев Шухрат Саттарджанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғозанинг “СП-302” нави (НАП 00438). 
II. Тадқиқотнинг мақсади: мутагенез услуби орқали Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитига (гармсел, жазирама иссиқ, сув танқислиги) бардошли, тезпишар, тола сифати И типга мос, юқори ва сифатли ҳосил берадиган Г.барбаденсе Л. турига мансуб ғўза навини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ғўзанинг ингичка толали ғўза навлари уруғларини CО60 билан турли дозада нурлантириб олинган мутантлар орасидан хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга мутантларни ажратиб олиш мумкинлиги исботланган; 
ажратиб олинган мутантлар асосида яратилган ғўза оилаларида хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашуви ўрганилган; 
танланган мутантлар орасидан тезпишарлик, ҳосилдорлик, юқори тола сифати ва чиқими, гармсел ва сув танқислигига бардошлилик ва бошқа хўжалик қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга янги СП-302 ғўза нави яратилган; 
нурлантирилган уруғларидан олинган мутантларни танлаш орқали яратилган СП-302 ғўза нави ўсимликлари бошқа навлардан хўжалик учун қимматли белгилар мажмуаси бўйича фарқланиши, бир хиллиги, барқарорлиги ва янгилиги тасдиқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мутагенез услуби орқали ғўзанинг Г. барбаденсе Л. турига мансуб, тола сифати И типга мос ғўза навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
мутагенез услубида ўзгарувчанлиги кенгайтирилган популятсиядан якка танлаш орқали ғўзанинг тезпишар, тола сифати И типга мансуб СП-302 нави яратилган, жорий қилинган ва унга №НАП00438 рақамли патент олинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги №02/21-06/1260-сон маълумотномаси). Натижада, ингичка толали ғўза генофонди турли стресс омилларга бардошли, тезпишар, тола сифати И типга мос бўлган янги нав билан бойитилган ва экилаётган навларга нисбатан 12,0-13,50% самарадорликка эришиш имконини берган;
ингичка толали СП-302 нави 2022 йилда Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманидаги ПСУЕАИТИнинг “Селексионер” тажриба участкасида 4,0 гектарга, 2023 йилда Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг “Сурхон” тажриба участкасида 4,0 га майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги №02/21-06/1260-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу навдан андоза навга нисбатан ҳар гектар майдондан 3,7-4,5 сентнер қўшимча ҳосил олинган. 
ингичка толали СП-302 навининг оригинал уруғлари кўпайтириш ва экин майдонини кенгайтириш мақсадида ПСУЕАИТИ Наманган ИТС тажриба участкаси ҳамда Жарқўрғон туманидаги “Орифжон” янги навларни уруғини дастлабки кўпайтириш элита хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 27 октябрдаги №02/21-06/1260-сон маълумотномаси). Натижада, оригинал уруғларни кўпайтириш мақсадида 300 кг сара уруғлик жамғарилган ва заҳирага олинган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish