Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳолиқова Наргиза Абдувалиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мотор мойларини оксидланиш маҳсулотларидан тозалаш қурилмасининг параметрлари ва иш режимларини асослаш», 05.07.02–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T533.

Илмий раҳбар: Шарипов Кўнғирот Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути, DSс.27.06.2017.Т.10.01.

Расмий оппонентлар: Шообидов Шорахмат Асққарович, техника фанлари доктори, профессор; Алимова Зебо Хамидуллаевна, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мойловчи материаллардан фойдаланиш самарасини ошириш учун оксидланиш маҳсулотларидан мойни тозалаш қурилмасининг параметрлари ва иш режимини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мотор мойларини оксидланиш маҳсулотларидан тозалайдиган қурилманинг параметрлари асосланган ва иш режимлари ишлаб чиқилган;

ацетон ва ишлатилган мотор мойи аралашмасининг қовушқоқлик ҳолатидаги  ҳаракатини ва қайта ишлашда эритувчини мойдан буғлатиш жараёнини ифодаловчи аналитик боғланишлар олинган;

мотор мойини конуссимон сирт бўйича ҳаракати тезлиги уни қайта тозалашга таъсири орқали асосланган;

қайта тозаланган мойни сифати аралашма ҳарорати қиймати ва буғланиш жараёнларининг таъминланганлигига боғлиқлиги асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мотор мойларини оксидланиш маҳсулотларидан тозалаш қурилмасининг параметрлари ва иш режимини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

ишлатилган мойларни оксидланиш маҳсулотларидан тозалаш қурилма конструкцияси “Тошкент Агросервис МТП” МЧЖ Юқори Чирчиқ филиалида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 декабрдаги 07/23-1220-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида истеъмол қилиш жойларида ишлатилган мойларнинг тозалаш жараёнини амалга оширувчи қурилмани жорий этиш ҳисобига 461 литр (72 та тракторга нисбатан) мотор мойини иқтисод қилиш имконини берган;

ишлатилган мойларни қайта тозаловчи қурилма “ЎЗАВТОТЕХХИЗМАТ”  МЧЖ да жорий этилган (“ЎзАвтосаноат” АЖнинг 2017 йил 5 декабрдаги 45/03-25-4050-сон маълумотномаси). Натижада қайта тозаланган мойлардан фойдаланиш ҳисобига 15-20%гача самарадорликка эришиш имкони яратилган;

ишлатилган мотор мойларини тозалаш усули ва уни амалга оширадиган қурилма “ЎзАвтосаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарда жорий этилган (“ЎзАвтосаноат” АЖнинг 2017 йил 5 декабрдаги 45/03-25-4050-сон маълумотномаси). Натижада қурилмада тозаланган мойнинг сифати ва самарадорлигини 15-20%га ошириш, таъмирлаш ишларига кетадиган харажатларни 6-8%га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish