Зокирова Умида Толибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Витис винифера Л. ток ўсимлиги полипреноллари ва уларнинг кимёвий ўзгаришлари”, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/К82.
Илмий раҳбар: Хидирова Назира Кудратовна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Хабибулла Сайфуллаевич Таджимухамедов, кимё фанлари номзоди, профессор; Нишанбаев Сабир Зарипбаевич, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фарматсевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Витаcеае оиласига мансуб Витис винифера Л. ўсимлиги барглари полипреноллари ва уларнинг модификацияланган ҳосилаларини тадқиқ қилиш, ҳамда биологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бора Ўзбекистон республикаси турли худудларида ўсувчи Витис винифера субсп. сатива (маданийлаштирилган) ва Витис винифера субсп. силвестрис (ёввойи) ток ўсимлиги полипреноллар (ПП)и тадқиқ қилинган ва уларнинг модификацияси натижасида 21 та модда олинган, шулардан 18 таси янги;
ППни карбон кислоталар, кислота ангидридлари билан атсиллаш реактсиялари оддий ва микритўлқинли нурлатиш (МТН) шароитида амалга оширилган, бу шароитда реактсия тезлиги 25-90 маротаба тезлашиши, маҳсулотнинг унуми ошиши кузатилган;
ППнинг оддий ва микритўлқинли нурлатиш (МТН) шароитида оксидлаш реактсиялари ўтказилган, МТН шароитида реактсияларнинг бориши тезлашиши аниқланган;
крезолятларни ПП билан алкиллаш реактсиялари дастлабки реагентларнинг нисбатига боғлиқ бўлмаган холда региоселектив равишда о-алкилмаҳсулот ҳосил бўлиши билан кетиши аниқланган. ПП миқдорини ортиқча олиниши п-алюминий крезолят ҳолатида 2,6-диполипренил-4-метилфенол ҳосил бўлишига олиб келган;
олинган ПП, полипренилатсетат (ППА), полипренилфталат (ППФ) ва полипренил-бромидларнинг (ППБр) “биологик фаоллик – тузилиш ” қонуниятлари тадқиқ қилинган, натижада ППА> ППФ>ППБр >ПП қатори аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Витис винифера Л. ток ўсимлиги полипреноллари ва уларнинг кимёвий ўзгаришларини тадқиқ қилиш асосида:
Витис винифера Л. ўсимлиги барглари асосидаги «Витапренол» биологик фаол қўшимчаси учун Ташкилот стандарти (Тс 03535440-037:2020, 10.06.2020) ва Технологик ёʻриқнома (ТИ 03535440-037:2020 10.09.2020) ишлаб чиқилган ва тегишли ташкилотларда рўйхатдан ўтказилган. Натижалар маҳаллий озуқавий биологик фаол қўшимчалар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
Витис винифера Л. барглари ППи ва ППА, ППБр, ППФлардан Гулистон давлат университетининг № СА-2018-005 “Шўрга чидамли ўсимликлар генофондини бойитиш, сақлаш, репродуктсия олиш ва ундан ишлаб чиқаришда фойдаланишни ёʻлга қўйиш” (20018-2020) амалий лойиҳасида уруғни униб чиқишини тезлаштирувчи стимулятор сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар Вазирлигининг 21.11.2023 йилдаги № 4/17-4/1-8078 -сон маълумотномаси). Натижалар шўрланган тупроқларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини униб чиқишини тезлаштирувчи воситалар яратиш имконини берган;
Витис винифера Л. ўсимлиги баргларидан ажратиб олинган ППнинг спектр маълумотлари, модификацияси натижалари ва биологик фаолликлари юқори рейтингли Сcобус базасига киритилган хорижий илмий нашрларда фойдаланилган (Фитотерапиа, 2015. В.106. П.184. ИФ 3.204; Сcиентифиc Репорт 2021. В.11. ИФ 4.996; ЧемЧемТеч 2022, В.65(3). П.100. ИФ 1.016). Тадқиқот натижалари табиий бирикмаларнинг модификациясидан олинган янги бирикмалар тузилишини, биологик фаолликларини аниқлаш имконини беради.