Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Бахтиёржон Ятгаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Уйқу артерияси атеросклерозини жарроҳлик усулида даволашда эндотелиал дисфункция коррекцияси», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib527.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Мамур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Гуламов Олим Мирзахитович, тиббиёт фанлари доктори; Фикрет Эзберчи, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Туркия)
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каротид артерияларнинг атеросклеротик шикастланиши бўлган беморларни хирургик коррекциядан олдин ва кейинги даврда эндотелиал дисфункцияни ўрганиш ва даволаш орқали жарроҳлик даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
каротид артерияларнинг стенози бўлган беморларда қон-томир эндотелиал функциясининг сезиларли даражада бузилиши аниқланган;
илк бора эверсион ва анъанавий КЭЭ бажарилган беморлар гуруҳлари ўртасида эндотелийга боғлиқ вазодилатацияга бағишланган қиёсий таҳлил ўтказиш асосланган;
интима-медиа комплексининг қалинлашишининг каротид артерияларнинг КЭЭ дан кейинги рестеноз ривожланишидаги ўрни аниқланган;
эндотелийга боғлиқ вазодилатация индексининг пасайиши ва қандли диабет 2 типи, уйқу артериясининг интима-медиа комплекси қалинлашиши билан тескари корреляцияга эгалиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Каротид артерияларнинг атеросклерозли стенози каби қон-томир шикастланишида эндотелиал дисфункция ташҳисоти бўйича тадқиқот натижалари асосланиб, қуйидагилар олинди:
Илмий янгиликнинг моҳияти: каротид артерияларнинг стенози бўлган беморларда қон-томир эндотелиал функциясининг сезиларли даражада бузилиши аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: каротид артерияларнинг стенози бўлган беморларда қон-томир эндотелиал функциясининг сезиларли даражада бузилиши аниқланган бўлиб, бу ўз навбатида беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олиниши даволаш натижаларини яхшилашга кўмаклашиб, натижада кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, ўлимни камайтириб, шифо жараёнини тезлаштиради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.09.2023 й.; № 24) Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 122) Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (06.09.2023 й.; № 36)  ҳамда РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 82) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: каротид артерияларнинг стенози бўлган беморларнинг барчасида қон-томир эндотелиал функциясининг сезиларли даражада бузилиши инобатга олиниши, беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат каротид артерияларнинг стенози бўлган беморларда қон-томир эндотелиал функциясининг сезиларли даражада бузилиши аниқланган бўлиб, бу ўз беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларни сарфланадиган харажатларини 1 896 000 сўмга камайтиришга эришилди.
Хулоса: каротид артерияларнинг стенози бўлган беморларда қон-томир эндотелиал функциясининг сезиларли даражада бузилиши аниқланган бўлиб беморларнинг барчасида касалликнинг асоратларини олдини олишда эндотелиал дисфункцияни инобатга олиниб даволашнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш, даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш ҳисобига, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 632 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 240 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уйқу артерияси атеросклерозини жарроҳлик усулида даволашда эндотелиал дисфункция коррекцияси» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 5 сентябрдаги 01/04/4654-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: илк бора эверсион ва анъанавий КЭЭ бажарилган беморлар гуруҳлари ўртасида эндотелийга боғлиқ вазодилатацияга бағишланган қиёсий таҳлил ўтказилган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: эверсион ва анъанавий КЭЭ бажарилган беморлар гуруҳлари ўртасида эндотелийга боғлиқ вазодилатацияни ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга имкон бериши исботланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.09.2023 й.; № 24) Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 122) Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (06.09.2023 й.; № 36) ҳамда РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 82) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эверсион ва анъанавий КЭЭ бажарилган беморлар гуруҳлари ўртасида эндотелийга боғлиқ вазодилатация қийматини ҳисобга олиниши ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг камайтириш имкониятини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эверсион ва анъанавий КЭЭ бажарилган беморлар гуруҳлари ўртасида эндотелийга боғлиқ вазодилатация қийматини ҳисобга олиниши: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3 кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 660 000 сўмга камайтирган (Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 220 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: эверсион ва анъанавий КЭЭ бажарилган беморлар гуруҳлари ўртасида эндотелийга боғлиқ вазодилатация қийматини ҳисобга олиниши даволаниш самарасини оширишга даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларнинг камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уйқу артерияси атеросклерозини жарроҳлик усулида даволашда эндотелиал дисфункция коррекцияси» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 5 сентябрдаги 01/04/4654-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: интима-медиа комплексининг қалинлашишининг каротид артерияларнинг КЭЭ дан кейинги рестеноз ривожланишидаги ўрни аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: интима-медиа комплексининг қалинлашишининг каротид артерияларнинг КЭЭ дан кейинги рестеноз ривожланишидаги ўрни аниқланган бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтиришга имкон бериши исботланган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.09.2023 й.; № 24) Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 122) Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (06.09.2023 й.; № 36) ҳамда РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 82) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интима-медиа комплексининг қалинлашишининг каротид артерияларнинг КЭЭ дан кейинги рестеноз ривожланишидаги ўрни аниқланган бу ўз навбатида мазкур касалларда асоратларнинг камайтириш ҳисобига ижтимоий самарадорликни ошириш имкониятини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: интима-медиа комплексининг қалинлашишининг каротид артерияларнинг КЭЭ дан кейинги рестеноз ривожланишидаги ўрни аниқланганлиги: беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 11,0 кундан 8,0 кунгача кунга қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 660 000 сўмга  камайтирган (Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 220 000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 90 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Хулоса: интима-медиа комплексининг қалинлашишининг каротид артерияларнинг КЭЭ дан кейинги рестеноз ривожланишидаги ўрнини инобатга олиниши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, касаллик асоратларини  камайтириш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уйқу артерияси атеросклерозини жарроҳлик усулида даволашда эндотелиал дисфункция коррекцияси» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 5 сентябрдаги 01/04/4654-сон хат юборилган.
Илмий янгиликнинг моҳияти: эндотелийга боғлиқ вазодилатация индексининг пасайиши ва қандли диабет 2 типи, уйқу артериясининг интима-медиа комплекси қалинлашиши билан тескари корреляцияга эгалиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти эндотелийга боғлиқ вазодилатация индексининг пасайиши ва қандли диабет 2 типи, уйқу артериясининг интима-медиа комплекси қалинлашиши билан тескари корреляцияга эгалиги аниқланган, бу ўз навбатида, асоратлар ривожланиши омилини камайтириб, шифо жараёнини тезлаштириб, ётоқ кунини қисқартирган.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.09.2023 й.; № 24) Қоракўл туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 122) Навоий вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича буйруқ (06.09.2023 й.; № 36) ҳамда РШТЁИМ Навоий филиали бўйича буйруқ (08.09.2023 й.; № 82) билан амалиётга жорий этилди.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: эндотелийга боғлиқ вазодилатация индексининг пасайиши ва қандли диабет 2 типи, уйқу артериясининг интима-медиа комплекси қалинлашиши билан тескари корреляцияга эгалиги аниқланган бўлиб, улар ўз навбатида, ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш имконини беради.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  эндотелийга боғлиқ вазодилатация индексининг пасайиши ва қандли диабет 2 типи, уйқу артериясининг интима-медиа комплекси қалинлашиши билан тескари корреляцияга эгалиги ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаётга хавф туғдирувчи асоратларни олдини олиш ҳисобига беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 3,0 кунга  қисқартириб, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 632 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 90 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: эндотелийга боғлиқ вазодилатация индексининг пасайиши ва қандли диабет 2 типи, уйқу артериясининг интима-медиа комплекси қалинлашиши билан тескари корреляцияга эгалигини даволаниш жараёнида инобатга олинишини шифохона амалиётига  жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 632 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 90 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Уйқу артерияси атеросклерозини жарроҳлик усулида даволашда эндотелиал дисфункция коррекцияси» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши раисига Бухоро давлат тиббиёт институти ректори томонидан 2023 йил 5 сентябрдаги 01/04/4654-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish