Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Жалолиддин Ўктам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.05. - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt690 
Илмий раҳбар: Қуролов Қобилжон Қулманович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро Давлат Университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялашнинг самарадорлигини оширишга оид илмий-назарий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озиқ-овқат савдоси корхолари хизматларининг такомиллашган таърифи ишлаб чиқилиб, хизматларни диверсификациялашнинг моҳияти очилиб, озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни такомиллаштириш, таснифлаш, тавсифлаш ва истиқболли стратегиясининг асосий йўналишлари кўрсатиб берилди;
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигини баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичлари ҳамда электрон озиқ-овқат савдо хизматлари платформаси  ишлаб чиқилди;
озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигини ошириш йўллари хориж тажрибаси ўрганилиб, улардан фойдаланиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар таклиф этилган;
озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигига таъсир этувчи омиллар таъсирини баҳолаш асосида 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигини ошириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Озиқ-овқат савдоси корхоналари хизматларининг такомиллашган таърифи ишлаб чиқилиб, хизматларни диверсификациялашнинг моҳияти очилиб, унинг асосий йўналишлари кўрсатиб берилган. Ўзбекистонда озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш кластери ишлаб чиқилди ва савдо хизматлари бозорида озиқ-овқат товарларига бўлган талабнинг ҳолати ўрганилди. Натижада  озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни такомиллаштириш, таснифлаш, тавсифлаш ва истиқболли стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берди. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги(ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)нинг 2022 йил 9 сентябрдаги 86-06-35 сонли маълумотномаси); 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигини баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш натижасида савдо корхоналарининг рақобатбардошлиги ва фаолият кўрсатиш самарадорлигини оширишни  такомиллаштирилган механизми  таклиф этилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги(ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)нинг 2022 йил 9 сентябрдаги 86-06-35 сонли маълумотномаси) Такомиллаштирилган механизмни амалиётга татбиқ этилиши озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш электрон йўналиши жорий этиш, савдо сифати ва рақобатбардошлигини оширишни таъминлаган ва мултипликатор самарадорлик кўрсаткичларини аниқлашга хизмат қилган.
Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигини ошириш йўллари бўйича хориж тажрибаси ўрганилиб, улардан мамлатимизда фойдаланиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг 2023 йил 12 июндаги 11/05-26-6972 сонли далолатномаси) Инновацион йўналишларни амалиётга жорий этилиши савдо соҳасида прагматик характерга эга конструктив турхизматлар дастурларини ишлаб чиқиш жараёнини кучайтирди. Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигини ошириш натижасида туристик корхонада хизматлар самарадорлик кўрсаткичини 21 % га ортишига замин яратган.
Озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш ва самарадорлигига таъсир етувчи омиллар таъсирини баҳолаш асосида 2023-2027 йилларга мўлжалланган прогнози ишлаб чиқилди. (Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатасининг 2023 йил 12 июндаги 11/05-26-6972 сонли далолатномаси) Мазкур прогнознинг амалиётга татбиқ этилиши озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш билан боғлиқ лойиҳалар самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, лойиҳалар жозибадорлигини ошириш мақсадида озиқ-овқат савдоси корхоналарида хизматларни диверсификациялаш инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарор қабул қилиш ва стратегик мақсадга самарали эришишга ижобий таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish