Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Холмурод Жамардовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бир томонлама поймали дарёларда кўндаланг дамбаларнинг ҳисобий асослаш усулларини такомиллаштириш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2. PhD/Т618.

Илмий раҳбар: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Гловацский Олег Яковлев, техника фанлари доктори, профессор; Эшев Собир Саматович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: дамбалар оралиғи ўзлаштирилишини инобатга олган ҳолда поймадаги дамбалар билан бир томонлама сиқилиб ростланган оқим тартиботини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юқори уюрма ва сиқилиш зоналари узунликларини ҳисоблаш усуллари дамбалар оралиғини ўзлаштириш коэффициентини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

поймадаги кўндаланг дамбалар билан бир томонлама сиқилиб ростланган оқимни сиқилган зонадаги тезлик майдонининг ҳисоблаш усули, максимал ва минимал тезликларни сиқилиш зонаси узунлиги ҳамда ва эни бўйича ўзгаришини, ўзан ва поймадаги оқимнинг ўзаро таъсирини ҳамда дамбалар оралиғини қисман ўзлаштирилишини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

сиқилган створдаги тезликни ҳисоблаш усули дамбалар оралиғини қисман ўзлаштирилишини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

ёйилиш ва тикланиш зоналарининг пландаги ўлчамларини аниқлаш ҳамда тезлик майдонини ҳисоблаш усуллари дамбалар оралиғини ўзлаштирилишини, ўзан ва пойма морфологиясини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бир томонлама поймалик дарёлардаги кўндаланг дамбаларни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

юқори уюрма, сиқилиш, ёйилиш ва тикланиш зоналари узунликларини аниқлаш усуллари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Ўздавмелиосувлойиҳа» МЧЖ (UZGIP) томонидан Амударёнинг Қарши магистрал канали жойлашган ҳудудни ҳимоя қилиш лойиҳасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 мартдаги 02/30-161-сон маълумотномаси). Натижада 4600 м масофада дамбалар оралиғида 400 га ерни ўзлаштириш имконияти яратилган;

сиқилган кесимдаги тескари оқим тезлигини аниқлаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Ўздавмелиосувлойиҳа» МЧЖ (UZGIP) томонидан Амударёнинг Қарши магистрал канали жойлашган ҳудудни ҳимоя қилиш лойиҳасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 мартдаги 02/30–161-сон маълумотномаси). Натижада ўзлаштириш коэффициенти 0,66 гача ўсиши тескари оқим тезлигини 2,3 баробар ошишини тезкор усулда аниқлаш ҳамда уларни йўл қўйилган ювилиш тезликлари билан таққослаш имконияти яратилган;

ўзандаги, поймадаги, тикланиш зонасидаги тезликларни ҳисоблаш усули Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Ўздавмелиосувлойиҳа» МЧЖ (UZGIP) томонидан Амударёнинг Қарши магистрал канали жойлашган ҳудудни ҳимоя қилиш лойиҳасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 мартдаги 02/30-161-сон маълумотномаси). Натижада ювилиш зонаси чегараларини мустаҳкамлаш чегараларининг белгилаш аниқлигини 10÷15% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish