Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамажанова Ўктамхон Хасанбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сўх дарёси ёйилмаси суғориладиган тупроқларининг генетик-мелиоратив хусусиятлари ва унумдорлиги», 03.00.13 - Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/B182.
Илмий раҳбар: Исмонов Абдуваҳоб Жўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, доцент; Юлдашев Ғулом қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сўх ёйилмаси суғориладиган автоморф ва гидроморф тупроқларининг генетик-мелиоратив хусусиятларини антропоген омил таъсирида тупроқ унумдорлиги ўзгаришини эътиборга олган ҳолда улардан самарали фойдаланишга доир ечим ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сўх дарёси ёйилмасида  шаклланган колматажланган, ўтлоқи саз ҳамда ўтлоқи аллювиал тупроқларда ҳозирда кечаётган ўзига хос морфогенетик ўзгаришлари (агроирригацион қатламни шаклланиши, механик таркиблари бойича ўрта қумоқлар миқдорларини қуйига томон ортиб бориши) аниқланган;
эскидан суғориладиган ёйилма тупроқларида автоморфдан гидроморфлар томон механик таркибида йирик чанг заррачалари миқдори (0,05-0,01мм) (ёйилма юқори қисмидан қуйига гидроморф тупроқлар томон ўртача 21,2% -36,0%) ошиб бораётганлиги исботланган;
ҳудуд суғориладиган автоморф тупроқларидан гидроморф тупроқлар томон ялпи азот (0,056% - 0,095%) ва алмашинувчи калий миқдори (118 - 374 мг/кг гача) ортиб бориши асосланган;
суғориладиган тупроқларда сулфат ионининг ортиши, ер ости сизот сувларига ҳам таъсир этиб, сулфатли минераллашишига олиб келган ва ёйилмада шаклланган колматажланган суғориладиган тупроқларда умумий тузлар заҳираси вертикал зоналлик қонуниятига бўйсиниши аниқланган;
Сўх дарёси ёйилмасида шаклланган суғориладиган тупроқларнинг 1 метрли қатламида умумий тузларнинг заҳираси юқори зонадан қуйи текислик томон (колматажда ўртача 17,08-17,92 т/га, ўтлоқи сазда 39,34-190,8 т/га, ўтлоқи аллювиал 54,2-167,1 т/га) ортиб бориши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сўх ёйилмасида шаклланган тупроқларни генетик-мелиоратив хусусиятлари ва унумдорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сўх дарёси ёйилмасининг 1:50000 масштабли тупроқ харитаси Фарғона вилоятини жанубий-ғарбий қисмида жойлашган Сўх ёйилманинг 88884,7 гектар майдонида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 04/30-04/8673-сон маълумотномаси). Натижада, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини, мелиоратив тадбирларни мақбул меъёр, муддат ва сонларини белгилаш ҳамда тупроқлар унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш имконини берган;
А.Бозорбоши номли массивни 1312 гектар суғориладиган ерларининг 1:10000 масштабли тупроқ картаси Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амлиётда фойдаланиш учун жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 04/30-04/8673-сон маълумотномаси). Натижада, колматажланган тупроқларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, экинларни жойлаштириш, шудгор қилиш ва қишлоқ хўжалиги экинларига вегетация даврида ишлов бериш тадбирларини белгилаш имконини берган;
«Соҳибкор» массивини 2778 гектар суғориладиган ерларининг 1:10000 масштабли шўрланиш харитограммаси Ўзбекистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида амлиётда фойдаланиш учун жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 04/30-04/8673-сон маълумотномаси). Натижада, ўтлоқи аллювиал тупроқларнинг унумдорлигини сақлаш, ошириш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконияти яратилган ҳамда шўр ювишнинг мақбул меъёр, муддат ва сонларини белгилаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish