Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфудинов Рахматула Хабибулаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «“Саҳиҳул Бухорий”да ижтимоий-ахлоқий ҳадисларнинг ёритилиши», 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Isl117.
Илмий раҳбар: Зиёдов Шовосил Юнусович, тарих фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Мўминов Аширбек Қурбонович, тарих фанлар доктори, профессор; Тажиев Азиз Шавкатович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Саҳиҳул Бухорий”да келган ҳадисларнинг ижтимоий-ахлоқий масалаларни ёритишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري) асаридаги ижтимоий масалаларга оид ҳадисларнинг ҳаётда татбиқ этилиши оила ва жамиятда ўзаро ҳурматни юксалтириши, янгиланаётган ижтимоий тафаккурнинг ажралмас мезони эканлиги далилланган; 
“Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري) асарида келган ахлоққа оид ҳадисларнинг жамиятда турли ёт ғояларнинг бузғунчи тарғиботларига муносиб раддия бўлиши дунёвий ва исломий ғояларнинг узвий боғлиқлиги асносида аниқланган; 
“Саҳиҳул Бухорий”даги ижтимоий, ахлоқий характердаги ҳадисларидан ижтимоий-ахлоқий қонун ва қонун ости ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланиш, оила ва жамиятда муроса ва ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланиши исботланган; 
“Саҳиҳул Бухорий” асари нафақат ибодатга оид ҳадисларни, балки муомалатга оид ижтимоий-ахлоқий муносабатлар ҳақидаги ҳадисларни ҳам қамраб олгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Саҳиҳул Бухорий”да ижтимоий-ахлоқий ҳадисларнинг ёритилиши бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري) асаридаги ижтимоий масалаларга оид ҳадисларнинг ҳаётда татбиқ этилиши оила ва жамиятда ўзаро ҳурматни юксалтириши, янгиланаётган ижтимоий тафаккурнинг ажралмас мезони эканлиги далиллангани хусусидаги илмий хулосалардан Дин ишлари бўйича қўмитанинг буюртмаси асосида тайёрланган “Сулосиётул Бухорий” китобида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023-йил 3-октябрдаги 02-02/7484-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар ўқувчи ва талабаларда ҳадис илмининг ривожланишига оид тушунча ва тасаввурларнинг шаклланишига хизмат қилган;
“Саҳиҳул Бухорий” (صحيح البخاري) асарида келган ахлоққа оид ҳадисларнинг жамиятда турли ёт ғояларнинг бузғунчи тарғиботларига муносиб раддия бўлиши, дунёвий ва исломий ғояларнинг узвий боғлиқлиги асносида аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалари “Имом Бухорий муҳаддислар султони” китоби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси марказининг 2023-йил 26-сентябрдаги №05-13/145-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар буюк аждодлар илмий-маънавий меросининг асл мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилган;
“Саҳиҳул Бухорий”даги ижтимоий, ахлоқий характердаги ҳадислардан ижтимоий-ахлоқий қонун ва қонун ости ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланиш, оила ва жамиятда муроса ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаши тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида тайёрланган “Ислом тарихи” (Умавий халифалар даври) ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 30-октябрдаги №01-07/206-сон маълумотномаси). Натижада, ҳадис амалиётига доир масалалар моҳияти кенгроқ очиб берилиб, уларни нотўғри талқин этувчи тоифаларга раддия беришда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
“Саҳиҳул Бухорий” асари нафақат ибодатга оид ҳадисларни, балки муомалага оид мусулмонларнинг ўзаро ижтимоий-ахлоқий муносабатлари ҳақидаги ҳадисларни ҳам қамраб олгани хусусидаги илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Халқ мулки” ва “Мавзу” туркум кўрсатувларининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2023-йил 26-июлдаги №02/334-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг ҳадис борасидаги билимларининг янада бойишига, муҳаддис алломалар ҳаёти ва фаолиятига доир кенг билимлар шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish