Sayt test rejimida ishlamoqda

Буриев Элдор Абдижалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мултимедиали контент ёрдамида масофавий курслар натижадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш (ОТМ педагоглари малакасини ошириш курслари мисолида)”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2364.
Илмий раҳбар: Шоймардонов Тўймурод Турдиалиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош илмий-методик марказ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.30/30.12.2019.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мултимедиали контент ёрдамида масофавий курслар натижадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш орқали педагог кадрларнинг видео контент яратиш компетенсияларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг видео контент яратиш бўйича визуал, дизайн фикрлаш, креативлик, интерактивлик компетенциялари тизими жараёнини амалга оширишга қўйиладиган техник, эргономик, психологик, дидактик талабларнинг шахсий англанганлик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасалари педагог кадрлари малакасини масофавий ошириш курсларини ташкил этиш жараёни УХ (фойдаланувчи тажрибаси) ва УИ (фойдаланувчи интерфейси) дастурлаш технологияларини мослашувчан лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
масофавий курслар натижадорлигини ошириш механизми педагог кадрларни таълимий видео контентлар яратишга мақсадли ўргатишнинг квестологик (Wеб қуест, ҚР қуест) технологиясини фаол ўқиш ва ўрганиш компетенсияси билан қайта алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг мултимедиали видео контент яратиш компетентлигини баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, конатив, рефлексив) ва даражалари (креатив, продуктив, репродуктив) мақбул диагностик воситаларнинг валидлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижарининг жорий қилиниши. Мултимедиали контент ёрдамида масофавий курслар натижадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг видео контент яратиш визуал дизайн фикрлаш, креативлик, интерактивлик компетенциялари тизими видео контент яратишга қўйиладиган техник, эргономик, психологик, дидактик талабларнинг шахсий англанганлик даражасини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга қаратилган такликлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлюксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 50-банд 3-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 89-02-33-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассалари педагогларининг касбий компитентлиги ривожланган;
олий таълим муассасалари педагог кадрлари малакасини масофавий ошириш курсларини ташкил этиш жараёни фойдаланувчи интерфейсини УХ ва УИ технологияларини мослашувчан лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга қаратилган таклифлар 2020-2021-йилларда Бош илмий-методик марказ ва Беларусия Олий мактаб Республика Институти (РИВШ, Беларус Республикаси) билан ҳамкорликда бажарилган МРБ-ОТ-2019-23 рақамли «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-методик таъминоти» мавзусида инновацион лойиҳада фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 20-январдаги 89-02-33-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари педагог кадрларини малака ошириш натижадорлиги ошган;
олий таълим муассасалари педагог кадрларининг мултимедиали видео контент яратиш компетентлигини баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, конатив, рефлексив, ) ва даражалари (креатив, продуктив, репродуктив) мақбул диагностик воситаларнинг валидлигини таъминлаш асосида такомиллашга қаратилган таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлюксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 5-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 20 январдаги 89-02-33-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассалари педагогларнинг мултимедиа контент яратиш компитентлиги ривожланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish