Холлиев Элбек Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта толали ғўзада тезпишарлик ва маҳсулдорликни ярусларга боғлиқ ҳолда ўрганиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx97.
Илмий раҳбар: Холманов Бахтиёр Абдурашидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилигива етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холмурадова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: G.hirsutum турининг тезпишар, маҳсулдор, асосий ҳосилни тупнинг пастки ярусларида тўпловчи, тола чиқими ва сифати юқори, вертициллез вилт касаллигига бардошли бўлган янги селекцион бошланғич ашёларни яратиш ва морфологик ва хўжалик белгиларининг ўзгарувчанлиги ва ирсийланишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўрта толали ғўзада асосий ҳосилни тупнинг пастки ярусларида тўплаш мақсадида морфо-хўжалик белгилари бўйича бир-биридан фарқ қиладиган селекцион тизмалар дурагайлаш ишларига жалб этилган;
F1 оддий ва беккросс дурагайларда пирамидасимон туп шакли конуссимон шакл устидан доминантлик қилиши аниқланган;
беккросс дурагайларда тезпишар ва маҳсулдорликни ирсийланиши ҳамда ирсийланиш коэффициенти аксарият ҳолда оддий дурагайларга нисбатан юқори бўлганлиги аниқланган;
F1-F3 оддий ва беккросс дурагайларда шохланиш типи, поядаги ва ҳосил шохлардаги бўғин оралиғи узунлиги ҳамда бошқа хўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва улар орасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланган;
беккросс дурагайлаш натижасида белгилар орасидаги корреляцион боғлиқликлар ижобий томонга оғганлиги, тезпишарлик ва маҳсулдорлик белгилари бир генотипда мужассамланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта толали ғўзада тезишарлик ва маҳсулдорликни ярусларга боғлиқ ҳолда ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ғўзанинг ўрта толали тезпишар (105,2-108,7 кун), маҳсулдор (102,4-110,7 г) тола узунлиги (33,9-34,3 мм), тола чиқими (37,9-38,7%) бўлган оила ва тизмалари яратилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 02/20-113-сон маълумотномаси). Натижада яратилган оила ва тизмалар бошланғич ашё сифатида тавсия этилган;
ғўзанинг ўрта толали эртапишар, серҳосил, тола чиқими ва сифати юқори бўлган “С-4918” нави ташкилотлараро комиссиясининг тавсиясига кўра 2018 йилда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссиясига синаш учун топширилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 2018 йил 19 февралдаги 02/20-113-сон маълумотномаси). Натижада нав Давлат нав синаш комиссиясининг Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ нав синаш участкасига навдорлигини баҳолаш (грунт назорат) учун қабул қилинган.