Sayt test rejimida ishlamoqda

Аскаров Жалолиддин Тўйчиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик субектлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu932.
Илмий раҳбар: Азизов Худойқул Тожиевич, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, доцент; Бабаев Жахонгир Исмаилбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тадбиркорлик субектларининг тиббий хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича назарий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатилганда талаблар қўйилиши асосланган;
рақобат бозорида тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик субектлари ва давлат санаторийларига тенг имконият яратиш, ягона электрон платформага кириш учун хусусий санаторийларга имконият берилиши ва санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳолини электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш мақсадида электрон платформани ишлаб чиқиш кераклиги асосланган;
тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларида лицензия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларда тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат тўғрисида маълумот кўрсатиш кераклиги асослантирилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатишда аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш зарур бўлганда ушбу маълумотлар трансчегаравий узатилиши ёки аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш зарур бўлганда тақиқланиши ёхуд чекланиши мумкинлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик субектлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган талабларига оид таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 28-октябрдаги 37-сон буйруғи билан тасдиқланган Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотларига қўйиладиган Талабларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 16-майдаги 19-12806-сон хати ва Далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши имтиёзли тоифага кирувчи субектларга бюджет маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий тиббиёт муассасаларига нисбатан аниқ талабларни белгилашга хизмат қилган;
санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳолини электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш мақсадида электрон платформани ишлаб чиқиш кераклигига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисидаги 693-сон ВМҚнинг 6-7 бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 20-декабрдаги 12/22-02-сон Далолатномаси). Мазкур таклиф санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳолини электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва хусусий санаторийлар электрон ахборот тизимига ихтиёрий тартибда уланишга хизмат қилган;
тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларида лицензия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларда тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат тўғрисида маълумот кўрсатишга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-февралдаги Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомнинг 27-иловаси (Тиббий фаолиятни лицензиялаш паспорти)ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022-йил 20-декабрдаги 12/22-02-сон Далолатномаси). Мазкур таклиф ваколатли давлат органи томонидан тиббий фаолиятни лицензиялашда аниқ муддат белгилаш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатишда аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш зарур бўлганда ушбу маълумотлар трансчегаравий узатилиши ёки аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш зарур бўлганда тақиқланиши ёхуд чекланишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддаси 3-қисми иккинчи хатбошиси ва 4-қисми нормаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2023-йил 26-майдаги 02-08-264-сон Далолатномаси). Ушбу таклиф аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш зарур бўлганда шахсга доир маълумотларни трансчегаравий узатиш, тақиқлаш ва чеклашни белгилашга хизмат қилган;
тиббий хизмат, тиббий фаолият, телетиббиёт ва унинг принципларига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасининг 4-5 моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023-йил 16-майдаги 19-12806-сон хати ва Далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси лойиҳасида тиббий хизматга оид асосий тушунчаларни, уларнинг принципларини белгилаш ва аниқлашда хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish