Sayt test rejimida ishlamoqda

Артиков Аскар Акбаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт ўйинларида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда техник-тактик ҳаракатларни бажариш аниқлигини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Ped101.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Кочкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Хонкелдиев Шер Ҳакимович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Миржамолов Меҳриддин Хайриддинович.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спортнинг ўйин турларида техник-тактик ҳаракатларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштиришга йўналтирилган, спортчиларнинг мусобақа фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи педагогик таъсирлар мажмуасини илмий-назарий ва экспериментал асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортнинг ўйин турларида организмнинг толиқиш даражаси ва спортчининг ҳаракатланиш тезлиги машғулот ва мусобақа жараёнларида катта таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳаракатланиш тезлигининг юқори шиддатда (В=5-6,11 м/с дан катта) ҳамда анаероб-гликолетик шароитдаги машқларни бажартириш ҳисобига юкламадан сўнг (баскетболчиларда 5 та нуқтадан тўпни саватга ташлаш, гандболчиларда тўпни дарвозага ташлаш, футболчиларда дарвозага зарба бериш ва квадратга тушириш) техник усулларни бажариш самарадорлиги оширилган;
спорт ўйинларидаги машғулотларда техник усулларни мақсадли аниқлигини такомиллаштиришга йўналтирилган ихтисослашган машқларнинг ҳажмини ва шиддатини баҳолаган ҳолда индивидуал, гуруҳли ва жамоавий техник-тактик ҳаракатларни бажаришда (120 зар/дақ.гача, 121-140 зар/дақ., 141-160 зар/дақ, 161 зар/дақ.дан юқори бўлган) юкламалар шиддатини мусобақа ўйинларининг талабларига мувофиқ ўзгартириш ҳисобига мусобақаларда спортчиларнинг техник-тактик ҳаракатларни бажариш  имкониятлари кенгайтирилган;
спортчиларнинг техник усулларни машғулот ва мусобақа ўйинларида бажарилган юклама шиддатини таққослаган ҳолда машғулотларида техник усуллар аниқлигини такомиллаштириш учун ҳаракатланиш тезликларида  функсионал тайёргарлиги (В1= 2 м/с гача; В2 = 2,3-3,9 м/с; В3 = 4,0-4,9 м/с; В4 =5,0-6,11 м/с ва В5 = 6,12 м/с дан ошиқ ЮҚС 100-120 зар/дақ; 121-140 зар/дақ; 141-160 зар/дақ. ва 160 зар/дақ. дан) юқори шиддат зоналарини назорат қилиш ҳисобига машқларни юклама шиддатини режалаштириш имконияти кенгайтирилган.
спорт ўйинларида машғулотларни техник усулларни аниқлигини такомиллаштириш технологиясини самарали ташкил этиш учун техник-тактик ҳаракатларни бажаришдаги мусобақа савияси ва турли вақтларда уларнинг ўзгариши (баскетболчиларда тўпни узатиш ва саватга ташлаш, гандболчиларда тўпни узатиш ва дарвозага отиш, футболчиларда тўпни узатиш, тўпни олиб қўйиш ва дарвозага зарба бериш) ҳамда тўп узатмаларини (ҳаракациз ва ҳаракатда)  динамикасини баҳолаш ҳисобига мусобақа фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган педагогик таъсирлар мажмуаси такомиллаштирилган;
спорт ўйинларидаги машғулотларни самарали ташкил этиш учун “Cарди”  дастури асосида функсионал ҳолатини баҳолаган ҳолда “Полар” тизимида юрак қисқариш сони (ЮҚС) ҳамда ҳаракатланиш тезлиги ва видео таҳлилда назорат қилиш орқали машқларни турли шиддат зоналарида бажаришга мўлжалланган воситаларни спортчиларнинг толиқиш даражаси (катта, ўрта, кичик) асосида  инновацион технологияни ишлаб чиқиш ҳисобига техник усулларни мақсадли аниқлиги такомиллаштирилган;
спортчиларнинг машғулот жараёнининг турли шиддат зоналарида техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш ҳисобига 120-140 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва гуруҳли, 141-160 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва жамоавий ва  161 зар/дақ. дан юқори шиддат зонасида бажариладиган индивидуал, гуруҳли ва жамоавий топшириқларда толиқиш даражасини инобатга олиб бажариладиган ихтисослаштирилган машқларнинг модел тавсифи ишлаб чиқиш ҳисобига машқлар градацияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Футбол, гандбол ва баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида қатнашадиган жамоаларда олиб борилган кўп йиллик илмий-тадқиқот ишлари давомида инновацион технологиялардан фойдаланиш натижасида:
спортнинг ўйин турларида организмнинг толиқиш даражаси ва спортчининг ҳаракатланиш тезлиги машғулот ва мусобақа жараёнларида катта таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳаракатланиш тезлигининг юқори шиддатда (В=5-6,11 м/с дан катта) ҳамда анаероб-гликолетик шароитдаги машқларни бажартириш бўйича таклифлар Олмалиқ тоғ металлургия комбинатининг ёшлар жамоаси машғулот жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 9-февралдаги №02/01-01/06/131005 маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган юқори малакали футболчиларда техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш услубияти техник-тактик ҳаракатлар ҳажмининг 21,1% га (П≥0,05) ошган;
спорт ўйинларидаги машғулотларда техник усулларни мақсадли аниқлигини такомиллаштиришга йўналтирилган ихтисослашган машқларнинг ҳажмини ва шиддатини баҳолаган ҳолда индивидуал, гуруҳи ва жамоавий техник-тактик ҳаракатларни бажаришда  юкламалар шиддатини мусобақа ўйинларининг талабларига мувофиқ ўзгартириш бўйича таклифлар баскетбол ва гандбол бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 16-17 ёшларнинг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 9-февралдаги №02/01-01/06/131005 маълумотномаси). Натижада “енгиб ўтувчи” узатмалар 19,6% гача; — “ўткир” узатмалар 17,2% гача, футболчи юқори тезликда ҳаракатланаётганда тўпни узатиш аниқлиги 14,6% га ошган;
спортчиларнинг техник усулларни машғулот ва мусобақа ўйинларида бажарилган юклама шиддатини таққослаган ҳолда машғулотларида техник усуллар аниқлигини такомиллаштириш учун ҳаракатланиш тезликларида  функсионал тайёргарлиги  юқори шиддат зоналарини назорат қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон терма жамоаси (У-17) ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 9-февралдаги №02/01-01/06/131005 маълумотномаси). Натижада техник-тактик ҳаракатларлар ҳажми 15,2% га, ўйин усулларининг аниқлиги 23,0% га ошган;
спорт ўйинларида машғулотларни техник усулларни аниқлигини такомиллаштириш технологиясини самарали ташкил этиш учун техник-тактик ҳаракатларни бажаришдаги мусобақа савияси ва турли вақтларда уларнинг ўзгариши (баскетболчиларда тўпни узатиш ва саватга ташлаш, гандболчиларда тўпни узатиш ва дарвозага отиш, футболчиларда тўпни узатиш, тўпни олиб қўйиш ва дарвозага зарба бериш) ҳамда тўп узатмаларини (ҳаракациз ва ҳаракатда)  динамикасини баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон терма жамоаси (У-20) ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 9-февралдаги №02/01-01/06/131005 маълумотномаси). Натижада “тенг иккига бўлинган дарвозага 5 та зарба бериш” да 44,4% га, “слалом” да 7,2% га, “1 м ва 0,5 м дарвозалар орқали тўпни 30 м га олиб бориш” 7,4% га, “тўпга узоққа ва аниқликка зарба бериш” да 6,6% га ошган;
спорт ўйинларидаги машғулотларни самарали ташкил этиш учун “Cарди”  дастури асосида функсионал ҳолатини баҳолаган ҳолда “Полар” тизимида юрак қисқариш частотаси (ЮҚС) ҳамда ҳаракатланиш тезлиги ва видео таҳлилда назорат қилиш орқали машқларни турли шиддат зоналарида бажаришга мўлжалланган воситаларни спортчиларнинг толиқиш даражаси (катта, ўрта, кичик) асосида  инновацион технологияни қўллаш бўйича таклифлар  Гандбол бўйича олий лига жамоаси ва Ўзбекистон терма жамоаси (У-23) ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 9-февралдаги №02/01-01/06/131005 маълумотномаси). Натижада “ўрта масофадан 5 та нуқтадан ташлашлар” да 17,6% га;- “жарима ташлашлари” да 10% га;- “5 та нуқтадан ҳалқага ташлашлар” да 6% га ошган;
спортчиларнинг машғулот жараёнининг турли шиддат зоналарида техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш ҳисобига 120-140 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва гуруҳли, 141-160 зар/дақ. шиддат зонасида бажариладиган индивидуал ва жамоавий ва  161 зар/дақ. дан юқори шиддат зонасида бажариладиган индивидуал, гуруҳли ва жамоавий топшириқларда толиқиш даражасини инобатга олиб бажариладиган ихтисослаштирилган машқларнинг модел тавсифини қўллаш бўйича таклифлар Пахтакор ФК ёшлар жамоасининг ўқув-машғулот жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 9-февралдаги №02/01-01/06/131005 маълумотномаси). Натижада 120-140 зар/дақ. да – аниқ узатмаларнинг ҳажми 15,2% га ва аниқлиги 8,4% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish