Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилова Динора Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Технологик жараён узлюксизлигини таъминлаш асосида ип-йигирув корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш (“WBM ROMITEX DIROMM” корхонаси мисолида)”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т2888.
Илмий раҳбар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Шукурилло Йўлбарсович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ип-йигирув корхоналари технологик жараёни узлюксизлигини таъминлаш асосида маҳсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергиянинг солиштирма сарфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ип-йигирув корхоналари технологик жараёни асосий бўлинмаларининг суткалик ва мавсумий электр юклама графиклари таҳлили асосида қурилмаларнинг бир вақтда ишлаш коеффициентлари аниқланган;
ип-йигирув корхоналарида электр энергияси солиштирма сарфини меъёрлашнинг математик модели ва алгоритми энергетик, технологик ва ишлаб чиқариш факторларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
электр энергияси солиштирма сарфини корректировкалаш усули ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот номенклатураси ва технологик жараён қурилмаларининг таркибий ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
ип-йигирув корхоналари технологик жараёни узлюксизлигини таъминлаш мезони асосида кучланиш пасайишини автоматик контакциз ростлагич схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Технологик жараён узлюксизлигини таъминлаш асосида ип-йигирув корхоналари энергия самарадорлигини ошириш мавзуси доирасида олинган илмий натижалар асосида:
ип-йигирув корхоналари технологик жараёни асосий бўлинмаларининг намунавий электр юклама графиклари таҳлили асосида аниқланган қурилмаларнинг бир вақтда ишлаш коеффициентлари электр энергиясининг меъёр кўрсаткичларини ҳисоблашда “WBM ROMITEX DIROMM” ип-йигирув корхонасига жорий қилинган (“Ўзтўқимачилик” уюшмасининг 2023 йил 15 июндаги №03/25-1336 сонли маълумотномаси). Натижада, технологик жараён қурилмаларининг бир вақтда ишлаш коеффициентларини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясининг солиштирма сарфини ҳисоблаш аниқлигини ўртача 2,3% га ошириш имконияти яратилган;
электр энергияси солиштирма сарфини меъёрлашнинг математик модели ва алгоритми “WBM ROMITEX DIROMM” ип-йигирув корхонасига жорий қилинган (“Ўзтўқимачилик” уюшмасининг 2023 йил 15 июндаги №03/25-1336 сонли маълумотномаси). Натижада, электр энергияси солиштирма сарфини меъёрлаш усулини такомиллаштириш ёрдамида корхонада 3% гача электр энергиясини иқтисод қилиш заҳираларини аниқлаш имконияти яратилган;
кучланиш пасайишини автоматик контакциз ростлагич схемаси асосидаги қурилма “WBM ROMITEX DIROMM” ип-йигирув корхонасига жорий қилинган (“Ўзтўқимачилик” уюшмасининг 2023 йил 15 июндаги №03/25-1336 сонли маълумотномаси). Натижада, корхонанинг технологик жараёнидаги тўхташлар ва узилишлар сонини йиллик ўртача 7 тадан 3 тагача қисқартириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш унумдорлигини 17 % гача ошириш ҳамда маҳсулот бирлигига тўғри келадиган электр энергиясининг солиштирма сарфини 1 тонна маҳсулот учун 30,31 кВт∙соатга ёки 1,63 %га камайтиришга эришилган бўлиб, кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 102 749 850 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish