Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжамияров Саъдулло Чориевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Мактабгача ёшдаги болаларда масъулият ҳиссини шакллантиришда тарбиячи ва ота-она ҳамкорлигини таъминлаш методикасини такомиллаштириш (катта мактабгача ёш мисолида), 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped1732.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019. Ped.08.01.
Расмий оппонентлар: Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хушназарова Маъмура Нодировна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Шахрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларда масʻулият ҳиссини шакллантиришда тарбиячи ва ота-она ҳамкорлигини таʻминлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларда тарбиячи ва ота-она ҳамкорлиги воситасида масъулият ҳиссини шакллантиришнинг ташкилий-методик хусусиятлари “бурч”, “жавобгарлик” каби экзистенсионал компонентларни ўқув-тарбиявий фаолият мазмунига шахсий ва ижтимоий-маданий хусусиятларини босқичма-босқич шакллантириш орқали йўналтириш ва дидактик имплементасия қилиш асосида аниқлаштирилган;
тарбиячи ва ота-она ҳамкорлиги воситасида мактабгача ёшдаги болаларда масъулият ҳиссини шакллантириш методикаси дифференциал ўқув муҳитида диалогик муносабатлардаги қийнчиликларни кузатиш тактикасига устуворлик бериш асосида интегративлик имкониятларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгасҳа ёшдаги болаларда масъулият ҳиссини шакллантириш модели бола фаолиятида муаммоли вазийатларни ҳал қилиш қобилийатини кўринишлари ва ижобий муносабатларни шаклларини аниқлаштиришга кўра ўйин жараёнига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларда масъулият ҳиссининг шаклланганлигини баҳолаш мезонлари академик топшириқларни процессуал-коммуникатив ва ташхисли жараёнда вазиятни баҳолаш ва қарор қабул қилишга мотивацияловчи шартларни синергетик таъсирда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгасҳа йошдаги болаларда масъулийат ҳиссини шакллантиришда тарбийасҳи ва ота-она ҳамкорлигини таъминлаш бўйисҳа ишлаб сҳиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларда тарбиячи ва ота-она ҳамкорлиги воситасида масъулият ҳиссини шакллантиришнинг ташкилий-методик хусусиятлари “бурч”, “жавобгарлик” каби экзистенсионал компонентларни ўқув-тарбиявий фаолият мазмунига шахсий ва ижтимоий-маданий хусусиятларини босқичма-босқич шакллантириш орқали йўналтириш  ва дидактик имплементасия қилиш асосида аниқлаштирилган таклиф ва тавсийалардан Ўзбекистон Ресрубликаси Мактабгасҳа таълим вазирининг 2019 йил 10 октйабрдаги 05-1071-сон буйруғи билан тасдиқланган “Мактабгасҳа таълим тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 12 апрелдаги 02-01/5-43-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгаша таълим ташкилоти ва оила ҳамкорлиги соҳасидаги ютуқлар ҳамда мактабгача таълимга оид илғор тажрибаларни ўрганиш асосида мактабгача ёшдаги болаларда масъулият ҳиссини шакллантиришнинг таъсиршан методлари, усуллари, технологиялари ва педагогик-психологик имкониятлари белгиланган;
тарбиячи ва ота-она ҳамкорлиги воситасида мактабгача ёшдаги болаларда масъулият ҳиссини шакллантириш методикаси дифференциал ўқув муҳитида диалогик муносабатлардаги қийнчиликларни кузатиш тактикасига устуворлик бериш асосида интегративлик имкониятларини қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Ресрубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 391-сонли қарори 1-илова билан тасдиқланган умумий тирдаги давлат ва нодавлат мактабгасҳа таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом лойиҳасини таййорлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ресрубликаси мактабгасҳа ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 12 апрелдаги 02-01/5-43-сон маълумотномаси). Натижада, тарбийасҳи ва ота-она ҳамкорлигида мактабгасҳа йошдаги болаларда масъулийат ҳиссини шакллантириш жарайони модели мотивацион-мақсадли, субйект-субйект, мазмунли, рроцессуал-коммуникатив, ташхисли-натижавий каби таркибий ташкил етувсҳилар фаолийатини синергетик йондашув имконийатлари асосида такомиллаштирилган;
мактабгасҳа ёшдаги болаларда масъулият ҳиссини шакллантириш модели бола фаолиятида муаммоли вазийатларни ҳал қилиш қобилийатини кўринишлари ва ижобий муносабатларни шаклларини аниқлаштиришга кўра ўйин жараёнига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялари “Таълимда ахборот-коммуникация технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Ресрубликаси мактабгасҳа ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йил 12 апрелдаги 02-01/5-43-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим жараёнида АКТдан фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия фаолиятини ташкил этишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish