Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Тожидин Абдунумановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим ғўза касалликларига бардошлиликка умумий ва (+)-госсипол миқдорининг таъсири», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Qx179.

Илмий раҳбар: Намазов Шадман Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети ва Андижон қишлоқ хўжалик институти, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Наримонов Абдужалил Абдусаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаева Сафия Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эколого-географик узоқ чатиштириш услуби асосида яратилган ғўза дурагайлари чигитидаги госсипол шакллари ва миқдорининг Rhizactonia. sоlаni, Thielaviopsis. basicola, Хanthomonas. malvacearum касалликлари билан касалланишига таъсирини ўрганиш асосида хўжалик учун қимматли белгиларнинг ижобий мажмуасига эга бўлган селекцион ашёларни яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор чигитида турли госсипол шакли ва миқдори бўлган ғўза нав намуналари ҳамда уларнинг иштирокида олинган эколого-географик ва генетик узоқ дурагайларнинг лаборатория ва дала шароитларида Rh. sоlаni, Th. basicola, Х. malvacearum касалликларига бардошлилик даражаси аниқланган;

изланишлар асосида яратилган эколого-географик узоқ ва генетик узоқ дурагайларда Rh. sоlаni, Th. basicola, Х. malvacearum касалликларга бардошлиликнинг шаклланиши илмий асослаб берилган;

эколого-географик ва генетик узоқ ғўза дурагайларида касалликларга бардошлилик илмий асосланган;

чигитдаги умумий ва (+)-госсипол миқдори ҳамда айрим касалликлар билан зарарланиши орасидаги корреляцион боғлиқликлар аниқланган;

эколого-географик ва генетик узоқ ғўза дурагайлари орасидан чигитида (+)-госсипол миқдори юқори ва касалликларга бардошли оилалар ажратиб олинган ҳамда генетик-селекцион тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш учун тавсия этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Эколого-географик узоқ дурагайлаш услуби асосида яратилган айрим ғўза касалликларига бардошлиликка умумий ва (+)-госсипол миқдорининг таъсирини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

тезпишар, ҳосилдор, тола чиқими ва чигити таркибида 90,8 % (+)-госсипол бўлган ҳамда Rh. sоlаni, Th. basicola, Х. malvacearum касалликларига бардошли «С-7301» ғўза нави яратилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 02/20-239-сон маълумотномаси). Янги яратилган «С-7301» ғўза нави 11 гектар майдонга кенгайтирилган;

ғўзанинг «С-7301» навини Давлат нав синаш комиссиясининг Элликқалъа, Каттақўрғон, Чиноз, Боёвут, Пискент шаҳобчаларида синовдан ўтказилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссиясининг 2017 йил 27 ноябрдаги 53/4-109-сон маълумотномаси). Натижада андоза «С-6524» навига нисбатан пахта ҳосилдорлиги гектарига 1,2-1,7 центнер, тола чиқими бўйича 1,5-2,0% юқори бўлган ҳамда рентабеллик даражаси  20–25 фоизни ташкил этган;

янгидан яратилган «С-7301» ғўза нави бўйича Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани «Бек кластер» маъсулияти чекланган жамияти қўшма корхонасида 11 гектар майдонда дастлабки элита уруғчилик ишлари амалга оширилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 121-сон маълумотномаси). Натижада «С-7301» навининг 300 кг элита уруғлари тайёрланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish