Sayt test rejimida ishlamoqda

Холтураев Асқаржон Панжиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмирлар ўқув фаолияти натижадорлигида индивидуал психологик хусусиятларнинг аҳамияти», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/P454.
Илмий раҳбар: Жўраева Соҳибжамол Норқобиловна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Жўраев Нурбек Садуллаевич, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирлар ўқув фаолияти натижадорлигида индивидуал психологик хусусиятларнинг аҳамияти асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлар ўқув фаолиятида натижага эришининг таркибий тузилмаси ўқув фаолиятида билим ўзлаштиришнинг “ижтимоий хабардорлик”, “ифодали нутқ”, “ижтимоий персепсив хусусиятлар”га таъсири натижасида ички мотивларнинг динамик тарзда фаоллашуви туфайли интеллект коеффицентига боғлиқ равишда намоён бўлиши исботланган;
ўсмирлар ўқув фаолияти натижадорлигига индивидуал психологик хусусиятларнинг таъсири натижасида мулоқотга мойиллик, чидамлилик, собитқадамлилик, иродавий қувват, матонат, қатиятлилик, мустқаилликнинг ўқув фаолитяида ички мотивларга йўналганлик билан идентив намоён бўлиши туфайли, иродавий сифатлар устувор омил эканлиги далилланган;
ўсмирлардаги ўқув фаолиятига интилиш даражасини шахс хусусиятларига боғлиқ ривожланишига кўра “ички мотив”, “топшириқларнинг мураккаблиги”, “ўз имкониятларини баҳолаш”, “натижаларнинг кутилганлик ҳолати”ни дадиллик, ҳамкорликка интилиш ҳамда муваффақиятга эришиш мотивларига  интегратив шаклланиши сабабли регионал жиҳатларга боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган;
 ўқувчиларда ўқув фаолиятида натижадорликка эришиш мотивларини шакллантириш учун масъулиятлилик, ташаббускорлик, матонатлилик, қатъийлик, мақсадга интилувчанлик, ўз имкониятларини конструктив баҳолаш ҳамда тафаккурнинг тезкорлигини фаолиятга интегратив ривожлантириш муҳимлиги сабабли иродавий сифатларга коррексион-адаптив таъсир этиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирлар ўқув фаолияти натижадорлигида индивидуал психологик хусусиятларнинг ахамияти ўрганиш бўуича амалга оширилган илмиу тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирлар ўқув фаолиятида натижага эришининг таркибий тузилмаси ўқув фаолиятида билим ўзлаштиришнинг “ижтимоий хабардорлик”, “ифодали нутқ”, “ижтимоий персепсив хусусиятлар”га таъсири натижасида ички мотивларнинг динамик тарзда фаоллашуви туфайли интеллект коеффицентига боғлиқ равишда намоён бўлиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлар ўқув фаолияти натижадорлигида индивидуал психологик хусусиятларнинг ахамияти таъминловчи омиллар асосланган;
ўсмирлар ўқув фаолияти натижадорлигига индивидуал психологик хусусиятларнинг таъсири натижасида мулоқотга мойиллик, чидамлилик, собитқадамлилик, иродавий қувват, матонат, қатиятлилик, мустқаилликнинг ўқув фаолитяида ички мотивларга йўналганлик билан идентив намоён бўлиши туфайли, ирордавий сифатлар устувор омил эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-сон буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-а-сон маълумотномаси). Натижада ўқув фаолияти натижадорлигига иродавий сифатларнинг таъсири асосланган;
ўсмирлардаги ўқув фаолиятига интилиш даражасини шахс хусусиятларига боғлиқ ривожланишига кўра “ички мотив”, “топшириқларнинг мураккаблиги”, “ўз имкониятларини баҳолаш”, “натижаларнинг кутилганлик ҳолати”ни дадиллик, ҳамкорликка интилиш ҳамда муваффақиятга эришиш мотивларига  интегратив шаклланиши сабабли регионал жиҳатларга боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-а-сон маълумотномаси). Натижада натижага еришишнинг психологик жиҳатларига салбиу таъсир етувчи ҳиссиу беқарор, тобелик, таъсирчанлик, зўриқиш, ишонувчанлик, шубҳаланиш, ўзига ишонмаслик омиллари билан боғлиқ тафовутлар тизимлаштирилган;
ўқувчиларда ўқув фаолиятида натижадорликкаа эришиш мотивларини шакллантириш учун масъулятлилик, ташаббускорлик, матонатлилик, қатъийлик, мақсадга интилувчанлик, ўз имкониятларини конструктив баҳолаш ҳамда тафаккурнинг тезкорлигини фаолиятга интегратив ривожлантириш муҳимлиги сабабли иродавий сифатларга коррексион-адаптив таъсир этиш зарурати асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-сонли буйруғига асосан психологларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсининг “Педагогик психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-сентябрдаги ПМ-59-а-сон маълумотномаси). Натижада натижага еришиш орқали ўсмир ўқувчиларда масъулиуатлилик, ташаббускорлик, матонатлилик, қатъиулик, мақсадга интилувчанлик, муваффақиуатга еришиш, ўз имкониуатларини конструктив баҳолаш каби хусусиуатларнинг ууқори даражада аҳамиуатли еканлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish