Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандарова Гулноз Ярашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асосида шаклланган ўзбек халқ паремаларининг лингвистик асослари ва лексик-семантик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Fil1554.
Илмий раҳбар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, ДСс.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади плеоназмларнинг семантик ва прагматик жиҳатларини экстралингвистик асосларда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳашаротлар олами ҳақидаги маълумотларнинг лингвистик, хусусан лексик-семантик ўзига хосликларини ўрганиш жараёнида ўзбек халқ паремалари таркибидан “ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асосида шаклланган мақол ва маталлар ажратилиб, бундай бирликларнинг назарий тадқиқи асосланган;
“ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асос бўлган ўзбек халқ паремаларининг лингвистик асослари аниқланиб, мазкур маъновий гуруҳ асосида шаклланган мақол, маталларнинг лексик-семантик хусусиятлари далилланган;
“ҳашарот” ЛМГ асосида вужудга келган ўзбек халқ паремаларида ўзаро маънодошлик, зид маънолилик, омонимлик ҳамда кўп маънолилик ҳодисалари мавжудлиги аниқланган;
“ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асосида шаклланган ўзбек халқ паремаларида ҳашарот номини ифодаловчи лексемаларнинг турли маъноларда воқеланиши, ҳар бир мақол ва матал таркибида алоҳида семаларни намоён қилиши, уларнинг ижобий, салбий ва мўтадил маъно ифодалаш хусусиятлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асосида шаклланган ўзбек халқ паремаларининг лингвистик асослари ва лексик-семантик хусусиятлари мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек халқ паремалари орасидан “ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асосида шаклланган мақол, маталлар ажратиб олиниб, зоонимлар, жумладан, ҳашарот номлари иштирок этган бирликларнинг назарий тадқиқи бўйича амалга оширилган ишларнинг тизимли таҳлили билан боғлиқ илмий хулосалардан А-ОТ-2021-2 рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда (2020–2021-йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 08-майдаги 04-04/01-2697-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт соҳасида қўлланадиган паремик бирликларнинг лисоний хусусиятлари, лексик-семантик жиҳатлари далилланган;
“ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асос бўлган ўзбек халқ паремаларининг лингвистик асослари аниқланган, мазкур маъновий гуруҳ асосида шаклланган мақол, маталларнинг лексик-семантик хусусиятлари изоҳланган мисоллардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) таълим йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Ўзбек тили” номли дарсликда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2023-йил 23-мартдаги 112-сон буйруғи, 112-14 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада фразеология ва паремиология бўлимига оид маълумотлар илмий жиҳатдан бойиб, дарслик такомиллашган;
“ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асосида вужудга келган ўзбек халқ паремаларида ўзаро маънодошлик, зид маънолилик, омонимлик ҳамда кўп маънолилик ҳодисалари мавжудлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили) таълим йўналишида таҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Ўзбек тили” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2023-йил 26-январдаги 30-сон буйруғи, 30-12 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада лексикологияга ва паремиологияга оид машқлар мазмуни паремик бирликлар билан бойитилган ҳамда ўқув адабиёти такомиллаштирилган;
“ҳашарот” луғавий маъновий гуруҳи асосида шаклланган ўзбек халқ паремаларидаги ўзига хослик, уларнинг ижобий, салбий ва мўтадил маъно ифодалаш хусусиятларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телеканалининг “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-майдаги 02-09-116-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва улар янги маълумотлар билан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish