Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Зулфизар Лочиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Эр-хотин ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.PhD/Yu427.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эсанова Замира Нормуратовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Бабаев Жахонгир Исмоилбекович, юридик фанлар доктори, профессор; Сафоева Садоқат Мусоевна – юридик фанлар номзоди.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида эр-хотин ўртасидаги муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
"турмуш ўртоқлар", "турмуш ўртоқларнинг шахсий номулкий муносабатлари" тушунчаларининг таърифи ишлаб чиқилиб, шахсий номулкий муносабатларнинг хусусиятлари келтирилган;
васият қилувчининг шахси билан узвий боғлиқ ҳуқуқлар доирасига эр-хотинлардан бири вафот этган тақдирда уларнинг умумий биргаликдаги мулкидаги улушини киритиш зарурлиги асосланган;
қонунда эр-хотиннинг умумий васиятномаларини нотариалга тенглаштирилган тартибда тузишга тўғридан-тўғри тақиқ белгилаш зарурлиги асосланган;
эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда уларнинг умумий биргаликдаги мулкдаги аниқланадиган улуши мерос таркибига киритилмаслиги асосланга;
эр-хотиннинг умумий мулкини аниқлаш, улуш ажратиш ва эр-хотиннинг умумий мулкининг бўлинмас қисмини сақлаб қолишнинг янги мезонлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
васият қилувчининг шахси билан узвий боғлиқ ҳуқуқлар доирасига эр-хотинлардан бири вафот этган тақдирда, уларнинг умумий биргаликдаги мулкидаги улушини киритиш зарурлиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2022-йил 1-мартдаги 13-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши эр-хотиннинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган ушбу ҳуқуқ мерос бўлиб ўтмаслигини ва эр-хотиннинг улушларини бўлиш қонун ҳужжатларида мажбурий равишда назарда тутилмаганлигини кўрсатган;
эр-хотиннинг умумий васиятномасини махфий равишда тузиш мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2022-йил 1-мартдаги 13-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши амалиётда уларнинг иродасини текшириш ва аниқлашдаги қийинчиликларнинг олдини олган;
қонунда эр-хотиннинг умумий васиятномаларини нотариалга тенглаштирилган тартибда тузишга тўғридан-тўғри тақиқ белгилаш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2022-йил 1-мартдаги 13-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши амалиётда уларнинг иродасини текшириш ва аниқлашдаги қийинчиликларнинг олдини олган;
эр-хотиндан бири вафот этган тақдирда уларнинг умумий биргаликдаги мулкдаги аниқланадиган улуши мерос таркибига киритилмаслиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг 2022-йил 1-мартдаги 13-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши эр-хотиннинг умумий биргаликдаги мулкидаги улушни ажратиш уларнинг мутлақ ҳуқуқи эканлигини ва фақат уларга тегишли эканлигини кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish