Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилов Зарафшон Бахшуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «IX–XII асрларда шарқ мутафаккирлари яратган тарбиявий қадриятлардан олий педагогик таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped161.

Илмий раҳбар: Махмудов Мелс Хасанович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаххарова Матлуба Маннофовна, фалсафа фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  IX–XII асрларда шарқ мутафаккирлари таълимоти мазмунидаги тарбиявий қадриятлардан олий педагогик таълим муассасалари таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

олий педагогик таълим жараёнида талабалар шахсий фазилатларини ривожлантириш технологияси IX–XII асрларда яшаб ижод этган шарқ мутафаккирлари Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Имом Бухорий, Имом Ғаззолийлар таълимоти мазмунида акс этган одоб-ахлоқ, илм олиш, меҳнат ва касб-ҳунарга оид тарбиявий қадриятларнинг шахсий, миллий ва умуммиллий кўрсаткичларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

талабаларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адолатпарварлик, инсонпарварлик, саховатлилик каби шахсий сифатларини шакллантириш механизми шарқ мутафаккирлари асарларидаги қадриятлар билан мужассамлаштириб такомиллаштирилган;

шарқ мутафаккирларининг ёш авлод таълим-тарбиясига оид қарашлари ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларни ўзида мужассамлаштирган  тарбиявий қадриятлар орқали талабаларнинг маънавий-маърифий фазилатларни ривожлантириш механизмлари касбий тайёргарликка компетенциявий талаблар асосида  такомиллаштирилган;

аждодлар меросига нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантиришда аудитория ва аудиториядан ташқари уюштириладиган оммавий, гуруҳли ва якка тартибдаги шарқ мутафаккирларининг тарбия жиҳатларини оширишга доир  илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

IX–XII асрларда шарқ мутафаккирлари яратган тарбиявий қадриятлардан олий педагогик таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

IX–XII асрларда яшаб ижод этган шарқ мутафаккирлари таълимоти мазмунида акс этган одоб-ахлоқ, илм олиш, меҳнат ва касб-ҳунарга оид тарбиявий қадриятлардан  юксак маънавиятли шахсни тарбиялашга оид таклифлардан Давлат таълим стандарти мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган ( ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 июндаги 303-сон маълумотномаси). Бу таклифлар талабаларда Шарқ уйғониш даври мутафаккирларининг таълимоти мазмунини англаш, идрок этиш имкониятини берган;

шарқ мутафаккирларининг ёш авлод таълим-тарбиясига оид қарашлари ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларни ўзида мужассамлаштирган тарбиявий қадриятлар орқали талабаларнинг маънавий-маърифий фазилатларини ривожлантириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда таълим-тарбия жараёнида татбиқ этишда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 18 октябрдаги 89-03-2440-сон маълумотномаси). Натижада бу таклифлардан олий педагогик таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish