Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаров Мурод Юлдашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кубровия тариқатида комил инсон коцепсиясининг психологик талқини”, 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/P126.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин Менгбаевич, психология фанлари доктори, профессор; Холназарова Матлюба Холбўтаевна, психология  фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Нажмиддин Кубро таълимотида (Кубровия тариқатида) комил инсон консепсиясининг психологик ғояларнинг моҳиятини очиб бериш орқали унинг шахс тарбиясидаги аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баркамол шахсни баҳолашнинг факторли дифференсацияси мезонлари ватанпарварлик, ҳақгўйлик, адолатлилик, беғаразлик, собитқадамлилик сифатларини шахс йўналганлигига интегратив ривожланиши туфайли Кубровия тариқатидаги умумпсихологик ғояларни шахс психик тараққиёти қонуниятларига симбиозлаш асосида далилланган; 
шахсдаги ахлоқий онг, ахлоқий ҳис, ахлоқий тафаккурни психик тараққиётдаги генезисига кўра талабалар ўқув фаолиятидаги ижтимоий вазиятлар, топшириқларни ўзлаштиришида юқори ҳаракатчанлик, синчковлик, зукколик ҳамда ўзини назорат қила олиш билан боғлиқ субъектив омилларнинг аутоидентификацияда устувор характерга эга эканлиги туфайли талабаларнинг маънавий эҳтиёжларини психологик талқин қилиш жиҳатлари далилланган;
комил инсон ҳақидаги ғояларнинг талабалар шахс хусусиятларини шаклланишига таъсири натижасида миллий ғоя ва мафкурага садоқатлилик, нутқий қобилиятлилик, вақтни ва вазиятни чамалашдаги мантиқийлик, вазиятни аутент баҳолаш, фаолиятда муваффақиятга эришиш мотивининг кучлилигини хулқ-атвор конструктларида маданий стратегияларга симбиоз намоён бўлиши туфайли ижтимоий интегратив сифатларининг юқори даражада ривожланганлиги исботланган;
комил инсонга хос сифатлар шаклланишида маълум бир вазиятларни енгиб ўтувчи хулқ яъни матонат, тақдирга ишонч, ўз устида ишлаш хусусиятларини миллий ўзликни англашга интегратив ривожланиши муҳимлиги туфайли ижобий тафаккур ва эмоцияларни назорат қилиш билан боғлиқ субъектив омиллар ижобий равишда таъсир этиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Кубровия тариқатида комил инсон консепсиясининг психологик талқинини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
баркамол шахсни баҳолашнинг факторли дифференсацияси мезонлари ватанпарварлик, ҳақгўйлик, адолатлилик, беғаразлик, собитқадамлилик сифатларини шахс йўналганлигига интегратив ривожланиши туфайли Кубровия тариқатидаги умумпсихологик ғояларни шахс психик тараққиёти қонуниятларига симбиозлаш асосида далилланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-46-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияи ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-46а-сонли маълумотномаси). Натижада, тасаввуф таълимотида комил, етук шахс ғояларини таҳлил қилиш, даражавий кўрсаткичларни умумлаштириш, таснифлаш имкониятлари яратилган;
шахсдаги ахлоқий онг, ахлоқий ҳис, ахлоқий тафаккурни психик тараққиётдаги генезисига кўра талабалар ўқув фаолиятидаги ижтимоий вазиятлар, топшириқларни ўзлаштиришида юқори ҳаракатчанлик, синчковлик, зукколик ҳамда ўзини назорат қила олиш билан боғлиқ субъектив омилларнинг аутоидентификацияда устувор характерга эга эканлиги туфайли талабаларнинг маънавий эҳтиёжларини психологик талқин қилиш жиҳатларини далиллашга доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-46-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияи ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-46а-сонли маълумотномаси). Натижада, Кубровия тариқатининг моҳиятини, умумпсихологик нуқтаи назардан таҳлил қилиш, ҳамда ҳозирги давр учун аҳамиятини очиб бериш имконияти яратилган;
комил инсон ҳақидаги ғояларнинг талабалар шахс хусусиятларини шаклланишига таъсири натижасида миллий ғоя ва мафкурага садоқатлилик, нутқий қобилиятлилик, вақтни ва вазиятни чамалашдаги мантиқийлик, вазиятни аутент баҳолаш, фаолиятда муваффақиятга эришиш мотивининг кучлилигини хулқ-атвор конструктларида маданий стратегияларга симбиоз намоён бўлиши туфайли ижтимоий интегратив сифатларининг юқори даражада ривожланганлиги исботланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-46-сонли буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-46а-сонли маълумотномаси). Натижада шахснинг ноёб хусусиятлари, ички имкониятлари, феноменал жабҳалари, уларни рўёбга чиқаришнинг умумпсихологик  омиллари, ички механизмлари, ҳаракатлантирувчи кучини очиб бериш имконияти аниқлаштирилган;
комил инсонга хос сифатлар шаклланишида маълум бир вазиятларни енгиб ўтувчи хулқ яъни матонат, тақдирга ишонч, ўз устида ишлаш хусусиятларини миллий ўзликни англашга интегратив ривожланиши муҳимлиги туфайли ижобий тафаккур ва эмоцияларни назорат қилиш билан боғлиқ субъектив омиллар ижобий равишда таъсир этишини далиллашга доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 12-августдаги ПМ-46-сонли буйруғи билан «Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 14-августдаги ПМ-46а-сонли маълумотномаси). Натижада комил инсонга тааллуқли назарияларнинг ҳозирги замон талқинлари  билан қиёслаш имконияти яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish