Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуритдинова Хуршида Норпўлатовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped4820.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жураевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг коммуникатив копетентлилигини ривожлантириш имкониятлари универсал - касбий, умумкасбий ва махсус компетенсияларни ахборотга сезгирлик, амалиётга бўлган ижодий муносабатига алоқадорлигини барқарор таъминлаш ҳамда таълим тараққиёти тенденсияларига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш модели мотивацион-рағбатлантирувчи йўналганликнинг объектив ва субъектив омилларини босқичма-босқич аниқлаш ҳамда қулай таълим муҳитини яратиш жараёнини таълимнинг истиқболли мақсадларига мос уйғунлигини адекват таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш технологиялари коммуникатив йўналтирилган, билимларни янгиланиши ва мантиқий композицион кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган ҳамда билишга стимуляция берадиган ўйинлар, тренинглардан фойдаланишга қаратилган мулоқот маданияти курсини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш мезонлари режалаштириш, ижтимоий ҳаракатчанлик қобилиятларини рефлексив баҳолаш ҳамда ташкилий-дидактик компонентларининг мобиллигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизимида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш имкониятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг коммуникатив копетентлилигини ривожлантириш имкониятлари универсал - касбий, умумкасбий ва махсус компетенсияларни ахборотга сезгирлик, амалиётга бўлган ижодий муносабатига алоқадорлигини барқарор таъминлаш ҳамда таълим тараққиёти тенденсияларига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3274/04 рақамли далолатномаси). Натижада коммуникатив компетентлиликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил этишга шароит яратилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш модели мотивацион-рағбатлантирувчи йўналганликнинг объектив ва субъектив омилларини босқичма-босқич аниқлаш ҳамда қулай таълим муҳитини яратиш жараёнини таълимнинг истиқболли мақсадларига мос уйғунлигини адекват таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3274/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш мезонларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш технологиялари коммуникатив йўналтирилган билимларни янгиланиши ва мантиқий композицион кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган ҳамда билишга стимуляция берадиган ўйинлар, тренинглардан фойдаланишга қаратилган мулоқот маданияти курсини босқичма-босқич киритиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3274/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш мезонлари режалаштириш, ижтимоий ҳаракатчанлик қобилиятларини рефлексив баҳолаш ҳамда ташкилий-дидактик компонентларининг мобиллигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 30-августдаги 02-07-3274/04 рақамли далолатномаси). Натижада талабаларнинг коммуникатив компетентлилигини ривожлантириш структуравий моделини такомиллаштиришга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish