Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанова Валида Бахрам қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Асосли футеровкани қайта ишлаш асосида печ футеровкасининг ҳизмат муддатини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2850.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фархулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Тиловқабулович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Электр ёй печи футеровкасининг хизмат муддатини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр ёй печини футеровкасининг емирилишбардошлилигини технологияси футеровка таркибига оловбардош элементлар иссиқбардошлик хоссаси асосида ишлаб чиқилган;
печ футеровкасининг емирилишини камайтириш технологияси суюқлантириб олинаётган қотишма ҳароратига богʻлиқлик даражасининг оʻзгариш динамикаси асосида ишлаб чиқилган;
суюқлантириб олинаётган поʻлат қотишмасига печ футеровкасини таъсирини камайтириш технологияси футеровканинг иссиқлик оʻзгариши қонунияти асосида ишлаб чиқилган;
суюқ қотишмага флюс киритиш орқали шлакнинг ҳосил боʻлиш интенсивлигини таъминлаш технологияси флюс нашкил этувчиларининг кимёвий хоссалсри асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асосли футеровкани қайта ишлаш асосида печ футеровкасини хизмат муддатини ошириш технологиясини такомиллаштириш боʻйича олинган натижалар асосида: 
Печ футеровкасини магнезит билан шиббалаш теҳнологияси “Лида Метал Течнологй” ҚК МЧЖ заводида жорий этилган ташкилот (2023 йил 30 январдаги №1/00 – 0033 – сон маълумотномаси). Натижада печ футеровкасининг ейилишбардошлилигини 10 – 15 % га ошириш имконини берган.
Печ футеровкасининг емирилган жойларини тиклаш технологияси “Лида Метал Течнологй” ҚК МЧЖ заводида жорий этилган ташкилот (2023 йил 30 январдаги №1/00 – 0033 – сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган технологиянинг жорий қилиниши печ футеровкасини ишлаш муддати 1,2 – 1,3 баробарга ошириш имконини берган.
Кам углеродли поʻлат қотишмасини суюқлантиришда инерт газлари билан ишлов бериш технологияси “Лида Метал Течнологй” ҚК МЧЖ заводида жорий этилган (2023 йил 30 январдаги №1/00 – 0033 – сон маълумотномаси). Натижада қотишма таркибидаги газларнинг миқдори 8 – 10 % га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish