Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмирзаев Нозимжон Бахромжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олиш ҳамда маҳсулот ейилишбардошлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2857.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Абдулазиз Абдуллажонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олиш ҳамда маҳсулот ейилишбардошлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олишда электр – ёй печига шихтани икки босқичли юклаш технологияси шихта ташкил этувчиларининг суюқ фазага ўтишдаги хоссаларининг ўзгариши асосида ишлаб чиқилган;
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олишда қолип аралашмасини тайёрлаш технологияси қолип ташкил этувчиларининг иссиқлик таъсирида газ ҳосил қилиш қобилияти асосида ишлаб чиқилган;
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олишда суюқ металлга печдан ташқари ишлов бериш технологияси киритилаётган модификаторнинг кимёвий хоссаларининг юқори ҳарорат таъсирида ўзгариш динамикаси асосида ишлаб чиқилган;
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олишда вал моделининг қолип ичида жойлашиши параметрлари қолип деворларининг иссиқлик ўтказувчанлиги асосида ишлаб чиқилган;
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйиб олишдаги қолипнинг конструксияси қотишманинг кристалланиш давридаги ҳажмий торайиш хоссаси асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олиш ҳамда маҳсулот ейилишбардошлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олишда электр – ёй печига шихтани икки босқичли юклаш технологияси Ўзметкомбинат АЖнинг Қуюв – механика цехига жорий қилинган (Ўзметкомбинат Ажнинг 01.06.2023 даги маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида шихтанинг  электр – ёй печи ичидаги суюқланиш учун вақт сарфи 10 – 12 % га камайган;
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олишда қолип аралашмасини тайёрлаш технологияси Ўзметкомбинат АЖнинг Қуюв – механика цехига жорий қилинган (Ўзметкомбинат Ажнинг 01.06.2023 даги маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида қолип аралашмасинининг газ ўтказувчанлиги 14 – 16 % га ортган;
35ХГСЛ маркали пўлатдан катта ҳажмдаги валларни қуйма усулда олишда суюқ металлга печдан ташқари ишлов бериш технологияси Ўзметкомбинат АЖнинг Қуюв – механика цехига жорий қилинган (Ўзметкомбинат Ажнинг 01.06.2023 даги маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида валларнинг ейилишбардошлиги 4 – 6% га ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish