Кулматов Бахрам Гулямовичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инглиз тилини инновацион технологиялар ёрдамида ўқитишда CEFR мезонларидан фойдаланишнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped149.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландон Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Баходир Хайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз тилини инновацион технологиялар ёрдамида ўқитишда CEFR мезонларидан фойдаланишнинг назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг лингвистик, социолингвистик, прагматик ва стратегик компетенциялари коммуникатив ривожланишни йўналтириш (guided) ва назоратга олиш (controlled) орқали такомиллаштирилган;
тил кўникмалари интеграцияси бўйича халқаро стандарт мезонлари асосида инглиз тилини ўқитишнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
мустақил таълимни ривожлантириш асосида инновацион технологияларни қўллашнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш узвийлигини таъминлаш бўйича коммуникатив компетенцияга асосланган баҳолашнинг инновацион таълим технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инглиз тилини инновацион технологиялар ёрдамида ўқитишда CEFR тизимидан фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:
талабаларнинг лингвистик, социолингвистик, прагматик ва стратегик компетенциялари йўналтириш (guided) ва назоратга олиш (controlled) орқали такомиллаштирилган коммуникатив ривожланишидан 5111400 – хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бакалавриати ва 5А 111401 – хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича) магистратура мутахассислигининг ДТСни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 3 майдаги 05/2352-сон маълумотномаси). Натижада фан мазмунига қўйиладиган талаблар, йўналишнинг намунавий ўқув режаси, ишчи ўқув режа, фаннинг намунавий дастури, фаннинг ишчи дастури, фан бўйича ўқув-услубий мажмуа каби ҳужжатлари мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
тил кўникмалари интеграцияси бўйича халқаро стандарт мезонлари асосида инглиз тилини ўқитишнинг ишлаб чиқилган дидактик таъминотидан 2017–2018 йилларга мўлжаллаган А-1-219 рақамли “Таълим тизимида хорижий тил (инглиз) йўналишидаги олий таълим муассасаларида умумевропа компетенциялари (CEFR) бўйича С1 даражасини эгаллашни таъминлайдиган ўқув-услубий мажмуа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 майдаги 89-03-1686-сон маълумотномаси). Натижада “Reading”, “Writing”, “Listening” ўқув қўлланмалар мавзуларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мустақил таълимни ривожлантириш асосида инновацион технологияларни қўллашнинг такомиллаштирилган методик таъминотидан «Dunyo bo‘ylab» телеканалида шу йилнинг 10 февраль куни эфирга узатилган “Турфа олам” дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 20 апрелдаги 08-14-219-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг инглиз тилидаги мустақил ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
инглиз тилини ўқитиш ва баҳолаш узвийлигини таъминлаш бўйича коммуникатив компетенцияга асосланган ишлаб чиқилган баҳолашнинг инновацион таълим технологияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “O‘zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Бедорлик” радиоэшиттиришининг 2018 йил 21 апрель кунидаги сонида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2018 йил 4 майдаги 04-25-697-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилини инновацион технологиялар ёрдамида ўқитишда CEFR тизимидан фойдаланишнинг ташкилий-методик таъминоти оммалаштирилган.