Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиров Фаррух Эргаш ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларда тиббий хизматларни ривожлантиришни эконометрик моделлаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2167.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмуротов Фозил Сарибаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда тиббий хизматлар соҳаларини ривожланишига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда эконометрик модел ва усулларни қўллаб, тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасини такомиллаштирилган моделлаштириш бўйича умумназарий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббий хизматлар кўрсатиш нархига турли омиллар таъсирини баҳолашда имитацион моделлаштириш жараёнини тасвирлаш орқали тиббий хизматлар кўрсатиш ходимларининг стандарт иш юки ва стандарт харажатлар хажмини камайтириш ҳамда даромадларини  ошириш таклиф этилган;
ҳудудни тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги давлат ва хусусий соғлиқни сақлаш муассасаларининг фолиятини аҳоли талабини ўрганиш бўйича қуйи (Қд =0,487), ўрта (Қд =0,598) ва юқори (Қд =0,70) хизмат сифати даражасининг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларида аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда ҳудудда тиббий хизматлар кўрсатиш ривожланишининг беқарор (𝜇 < 0,6 ва 1,1 ≤ 𝜇), паст даражадаги барқарорлик (0,4 ≤ 𝜇 < 0,6 ва 0,9 ≤ 𝜇 < 1,1), юқори даражадаги барқарорлик (0,9 ≤ 𝜇 < 1,1)  қийматларида баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини барқарор ривожлантириш истиқболларини белгилаш ва тиббий хизматлар кўрсатишнинг устувор тармоқларини аниқлашнинг кўп омилли эконометрик таҳлиллар асосида ўрта муддатли 2023-2027-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти ҳудудида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатишни эконометрик моделлаштириш юзасидан олинган илмий натижалар хамда услубий ва амалий таклифлар асосида:
тиббий хизматлар кўрсатиш нархига турли омиллар таъсирини баҳолашда имитация моделлаштириш жараёнини тасвирлаш орқали тиббий хизматлар кўрсатиш ходимларининг стандарт иш юки ва стандарт харажатлар хажмини камайтириш ҳамда даромадларини оширилиш бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги “Вилоят аҳолисини соғлигини сақлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-4-0-Ф/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2023-йил 16-октябр 05/4666-сон, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2022- йил 15-декабрдаги а/294-сон, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022-йил 29-ноябрдаги 02-7/1764-сон ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Қарши минтақавий филиалининг 2022-йил 30-ноябрдаги 73-сон маълумотномалари). Натижада, тиббий хизматлар кўрсатиш ташкилотлари вазифалари ва ваколатлари доирасида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш хажми, аҳолининг хизматларга талаблари бўйича маълумотлар рақамлаштирилган ҳолда қайта ишланиб, тўпланган маълумотлар асосида аниқ бир тиббий хулосага келишга ҳамда керакли дори-дармонлар билан таъминлаш бўйича тиббиёт муассасаларига йўлланмалар берилишига эришиш имкониятлари кенгайтирилган;
ҳудудни тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги давлат ва хусусий соғлиқни сақлаш муассасаларининг фолиятини аҳоли талабини ўрганиш бўйича қуйи (Қд =0,487), ўрта (Қд =0,598) ва юқори (Қд =0,70) хизмат сифати даражаси бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги “Вилоят аҳолисини соғлигини сақлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-4-0-Ф/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2023-йил 16-октябр 05/4666-сон, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2022-йил 15-декабрдаги а/294-сон маълумотномалари). Натижада хусусий ва давлат тасарруфидаги тиббий хизматлар кўрсатиш обектларининг аниқ молиявий натижаларга эришишига ва уларни тўғри тақсимлашга эришиш, муассасасаларда олинган даромаднинг тиббий хизматлар кўрсатувчи ходимларни рағбатлантириш ва тиббий асбоб–ускуналар учун ишлатишнинг қўшимча молиявий имкониятларининг кенгайтирилишига хизмат қилган;
тиббий хизмат кўрсатиш муассасаларида аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширишда ҳудудда тиббий хизматлар кўрсатиш ривожланишининг беқарор (𝜇 < 0,6 ва 1,1 ≤ 𝜇), паст даражадаги барқарорлик (0,4 ≤ 𝜇 < 0,6 ва 0,9 ≤ 𝜇 < 1,1), юқори даражадаги барқарорлик (0,9 ≤ 𝜇 < 1,1) қийматларида баҳолаш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги “Вилоят аҳолисини соғлигини сақлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-4-0-Ф/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2023-йил 16-октябр 05/4666-сон, Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2022-йил 15-декабрдаги а/294-сон ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш  бошқармасининг 2022-йил 29-ноябрдаги 02-7/1764-сон маълумотномалари). Натижада аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада оширишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилояти тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини барқарор ривожлантириш  истиқболларини  белгилаш ва тиббий хизматлар кўрсатишнинг устувор тармоқларини аниқлашнинг  кўп омилли эконометрик  таҳлиллар  асосида   ўрта  муддатли  2023-2027-йиллар учун прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2023-йил 10-мартдаги “Вилоят аҳолисини соғлигини сақлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-4-0-Ф/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2023-йил 16-октябр 05/4666-сон ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2022-йил 15-декабрдаги а/294-сон маълумотномалари). Натижада тиббий хизматлар кўрсатувчи муассасалар ҳамда давлат ва нодавлат тиббий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар, хусусий тиббий муассасаларда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилишини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг қўшимча тиббий-иқтисодий имкониятлари очиб берилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish