Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Фарход Анварович
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион иқтисодиёт шароитида хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш», 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Iqt447
Илмий маслаҳатчи: Пўлатов Муҳиддин Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳаси ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини муайян вақт оралиғида кўрсатилган (кўрсатиладиган) хизматлар қийматига кўра хизмат кўрсатишнинг тўлиқ харажатлари ва хизматлар натижаларини қиёсий қийматли баҳолаш ёндашуви асосланган;
хизмат кўрсатиш корхоналари ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ёндашуви эксперт баҳолашда миқдорий-сифат кўрсаткичлар ва натижаларининг аҳамиятлилиги ва сифат натижаларини мақсадли даражалар бўйича (тармоқ, ҳудуд, минтақа ва халқаро) қиёсий баҳолашга кўра такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар инфратузилма ва ресурс салоҳияти каби омилларга кўра аниқлаштирилиб, хизмат кўрсатиш соҳасининг йирик ва ўрта, салоҳияти етарлича ривожланмаган ва ривожланиш кўрсаткичлари паст корхоналар кластерларига ажратган ҳолда соҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш технологик ёндашуви асосланган;
Андижон, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида хизматлар ҳажми ва ЯИМ ўсиши ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва шунга кўра мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш асосланган;
республикада хизмат кўрсатиш соҳаси хизматлар турлари кесимида хизматлар ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ва хизматларнинг хатарга мойил турлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида хизмат кўрсатиш соҳаси ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини муайян вақт оралиғида кўрсатилган (кўрсатиладиган) хизматлар қийматига кўра хизмат кўрсатишнинг тўлиқ харажатлари ва хизматлар натижаларини қиёсий қийматли баҳолаш ёндашувидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2021‐2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4987-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши омиллар таъсири натижасида барча тармоқ ва соҳалар томонидан кўрсатилган хизматларнинг қийматига асосланган ҳолда уларнинг ўзгаришига кўра ҳолатни вазиятли бошқариш ва истиқболдаги чора-тадбирларни такомиллаштириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш корхоналари ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ёндашувини эксперт баҳолашда миқдорий-сифат кўрсаткичлар ва натижаларининг аҳамиятлилиги ва сифат натижаларини мақсадли даражалар бўйича (тармоқ, ҳудуд, минтақа ва халқаро) қиёсий баҳолашга кўра амалга ошириш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан хизматлар соҳасининг ривожланганлигини баҳолаш тартиби ва методологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4987-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хизмат кўрсатиш корхоналари аҳамиятлилиги ва самарадорлигини ошириш йўналишларини комплекс баҳолаш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш соҳасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар инфратузилма ва ресурс салоҳияти каби омилларга кўра аниқлаштирилиб, хизмат кўрсатиш соҳасининг йирик ва ўрта, салоҳияти етарлича ривожланмаган ва ривожланиш кўрсаткичлари паст корхоналар кластерларига ажратган ҳолда соҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш технологик ёндашуви бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2021‐2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4987-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини ривожлантириш давлат дастурларининг мақсадли сегментларини аниқлаштириш ва улар асосида тегишли кластерларни ажратиб олиш имконини берган;
Андижон, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида хизматлар ҳажми ва ЯИМ ўсиши ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ва шунга кўра мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2021‐2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳудудий дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4987-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши мазкур ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини самарадорлигини оширишда ҳудудий имкониятлардан самарали фойдаланишга хизмат қилган;
хизматлар турлари кесимида хизмат кўрсатиш соҳаси хизматлар ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ва хизматларнинг хатарга мойил турлари бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари режаси”ни ишлаб чиқишда асос сифатида қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4987-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши хизмат кўрсатиш соҳасини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини оширишда мавжуд имконятларни ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish