Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Жаббор Ҳамроқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Азот тутган ҳалқали бирикмаларнинг тўйинмаган ҳосилалари синтези, хоссалари ва технологияси», 02.00.14 ‒ Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3245.
Илмий раҳбар: Ахмедов Вохид Низомович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, PhD.17/30.07.2022.Т.06.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Хасан Иргашевич техника фанлари доктори, профессор; Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: азот тутган ҳалқали бирикмаларни юқори асосли системаларда винилатсетилен иштирокида қўшбоғ ва учбоғ сақлаган аминлар ҳамда уларнинг ҳосилаларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
морфолин, пиперидиннинг винилатсетилен билан каталитик бирикиш жараёни атмосфера босимида табиати турлича бўлган эритувчилар ва катализаторлар таъсирида  аминларга винилатсетилен бирикиш жараёни кинетикаси асосланган;
КОҲ-ДМСО юқори асосли системада танланган аминларни винилатсетиленга бириктиришда асосан Н-морфолинбутадиен-2,3, ва Н-пиперидинбутадиен-2,3 ҳосил бўлиш имкониятлари ва технологик жараённи олиб боришнинг мақбул шароити аниқланган;
қўшбоғ ва учбоғ сақлаган аминларнинг ҳосилалари ишлаб чиқариш жараёнида ингибитор сифатида қўлланилиши юқори самарадор эканлиги исботланган;
учбоғ сақлаган аминлардан тегишли карбонил тутган ингибиторлар синтез қилинган ва технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Азот тутган ҳалқали бирикмаларнинг тўйинмаган ҳосилалари синтези, хоссалари ва технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
синтез қилинган Н-пиперидинбутанон-2, Н-морфолинбутанон-2 ингибиторлари “Шўртан газкимё мажмуаси” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Шўртан газ- кимё мажмуаси” МЧЖнинг 2022 йил 26 декабрдаги 50-13/1348-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган Н-пиперидинбутанон-2, Н-морфолинбутанон-2 ларни ингибиторлар сифатида саноат айланма сувларида қўллаш  металл конструксияларини ҳимоя қилиш имконини берган;
таркибига учламчи амин ҳамда донор атомлари бўлган ингибиторлар “Шўртан газкимё мажмуаси” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Шўртан газкимё мажмуаси” МЧЖнинг 2022 йил 26 декабрдаги 50-13/1348-сон маълумотномаси); Натижада, Н-пиперидинбутанон-2, Н-морфолинбутанон-2 ингибиторларидан фойдаланиш импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш ва иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish