Sayt test rejimida ishlamoqda

Илхамов Шавкат Исламовичнинг

фан  доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аудиторлик текширувлари жараёнида ички назорат тизимини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSс/Iqt126.

Илмий маслаҳатчи: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исманов Иброхим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аудиторлик текширувлари жараёнида хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бухгалтерия ҳисоби субъекти ички назоратни ташкил этиши ва уни амалга оширишнинг самарадорлиги, активларнинг бут сақланишини таъминлаш, талон-торож қилиш ҳолатлари ва хатоликларнинг олдини олиш борасида масъулияти ва жавобгарлигини қонун билан тартибга солиш бўйича таклифлар асосланган;

аудитор ички назорат тизими, унинг молиявий ҳисобот ишончлилигини таъминланиши ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг хусусиятига мувофиқлиги ёки ички назорат тизимининг хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг кўлами ва хусусиятига аҳамиятли номувофиқликлар тўғрисидаги маълумотларни аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисмида акс эттирилиши таклиф этилган;

аудиторлик ташкилоти, хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик муносабатларида унинг молиявий аҳволини, молиявий натижаларини ҳаққонийлиги тўғрисида фикр билдириши учун муҳимлилик даражаси қийматини аниқлаш, унинг аудиторлик рискига таъсирини баҳолаш ва аудиторлик хулосасида акс эттирилиши асосланган;

ички аудит хизмати корхонанинг ижроия органи томонидан бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширилишининг белгиланган қоидаларига риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали корхона ижроия органи ишини назорат қилиш тизимини жорий этиш асосида такомиллашган назарий-услубий ёндашув ишлаб чиқилган;

аудиторлик текширувлари жараёнида ички назорат тизими ва ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш, молиявий ҳисоботдаги маълумотларни ишончлилигини текшириш, назорат қилиш ва самарали амалга оширилганлигини баҳолаш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аудиторлик текширувлари жараёнида ички назорат тизимини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

бухгалтерия ҳисоби субъекти аудиторлик текширувларини сифатли ўтказилишини таъминловчи ички назорат тизими фаолиятини ташкил этиш, амалга ошириш ва ривожлантириш бўйича масъулиятни норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида тартибга солишга оид назарий-услубий таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунининг (2016 йил 13 апрель) 21-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 6 февралдаги 04/3-06-10-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш хўжалик юритувчи субъектларда ички назорат тизимини самарали ташкил этишга хизмат қилган;

аудитор ички назорат тизими, унинг молиявий ҳисобот ишончлилигини таъминлаши ва хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг хусусиятига мувофиқлиги ёки номувофиқликлар тўғрисидаги маълумотларни аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисмида акс эттирилиши бўйича таклифлар асосида Молия вазирлигининг (2016 йил 9 ноябрь, 85-сон) буйруғи билан тасдиқланган 70-сон “Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси” номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2017 йил 29 ноябрдаги КА17-02-35/639-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш аудиторлик текширувларини сифатли ўтказилишини ҳамда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосалари учун масъулиятини оширишга ҳамда аудиторлик фаолиятини тартибга солиш учун хизмат қилган;

аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи бўйича муҳимлилик даражасининг аудиторлик рискига таъсирини аниқлаш бўйича таклифлар Молия вазирлигининг (2016 йил 9 ноябрь, 85-сон) буйруғи билан тасдиқланган 70-сон «Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2017 йил 29 ноябрдаги КА 17-02-35/639-сон маълумотномаси) ҳамда аудиторлик ташкилотларининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2017 йил 30 январдаги 16-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш аудиторлик текширувлари сифатини муайян даражада таъминлашга, аудиторлик рискининг камайишига, аудитни малакали олиб борилганлигини исботлаш ва аудиторларнинг жавобгарлик даражасини аниқ белгилаб беришга хизмат қилган. Бунинг натижасида аудиторлик риски 20%га камайган ва аудиторлар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик чегараси рискка мос равишда 20%га кўтарилган;

ички аудит хизмати функцияларининг давлат томонидан тартибга солиш борасидаги ёндашув асосида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 108-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 6 февралдаги 04/3-06-10-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш акциядорлик жамиятларида ички аудит хизматини самарали ташкил этиш ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;

аудиторлик текширувлари жараёнида ички назорат тизими ва ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш, молиявий ҳисоботдаги маълумотларни ишончлилигини текшириш, назорат қилиш ва самарали амалга оширилганлигини баҳолаш бўйича илмий таклифлардан ИОТ-2016-1-89 рақамли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган ҳамда олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишида «Аудит» ва «Иқтисодий таҳлил ва аудит» фанларидан дарсликларга киритилган (ОЎМТВнинг 2018 йил 27 февралдаги 89-03-883-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг лойиҳани бажаришда қўлланилиши аудит жараёнида ички назорат тизимини баҳолаш ҳамда ички аудит методологиясини такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish