Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиқулов Адҳам Холтожи ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нуқтали контактли пайвандлаш машиналарининг электродлари учун мис асосли материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т2849.
Илмий раҳбар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тулқин Усмонович, техника фанлари доктори; Қаршиев Мамарайим Санаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нуқтали контактли пайвандлаш машиналарининг электродлари учун мис асосли материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мис-хром асосли қотишмадан иборат кукунли композицион материалнинг структура-фаза таркиби аниқланган;
мис-хром асосли қотишмадан иборат кукунли композицион материалнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
технологик параметрлар, пресслаш босими ва қиздириб пишириш ҳароратининг мис-хром асосли қотишмадан иборат кукунли композицион материалнинг қаттиқлиги ва мустаҳкамлик чегарасига таъсири аниқланган;
мис-хром асосли қотишмадан иборат кукунли композицион материалнинг электр хоссасига хромнинг фоиз миқдорининг таъсири аниқланган;
мис-хром асосли қотишмадан иборат кукунли композицион материални олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нуқтали контактли пайвандлаш машиналарининг электродлари учун мис асосли материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган 98% Cu ва 2% Сr дан ташкил топган кукунли композицион материал “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар” ишлаб чиқариш бўйича ИИЧБда амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ KMK” АЖнинг 2023 йил 24 июндаги 06-23/01-1168-сонли маълумотномаси). Натижада, электродларнинг ейилишбардошлилигини 1,3-1,5 марта ошириш имконини берган;
кукунли композицияни 450МПа босимда пресслаш ва 11000С ҳароратда қиздириб пиширишдан иборат технологик режим “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги илмий-технологик марказида амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ KMK” АЖнинг 2023 йил 24 июндаги  06-23/01-1168-сонли маълумотномаси). Натижада, композициянинг қаттиқлигини 5-7% гача ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган кукунли композициядан нуқтали контактли пайвандлаш электродларини олиш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича ИИЧБ” ва Илмий-технологик марказида амалиётга жорий қилинган (“Олмалиқ KMK” АЖнинг 2023 йил 24 июндаги  06-23/01-1168-сонли маълумотномаси). Натижада, технологик циклнинг вақтини 2 соатга қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish