Sayt test rejimida ishlamoqda

Шерхолов Олимжон Искандаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Навоий вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишининг географик муаммолари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Gr246. 
Илмий раҳбар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Абдурашид Вахидович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Жумахонов Шавкат Зоиржонович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Навоий вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишига таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида унинг ижтимоий-иқтисодий географик муаммолари ечимига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навоий вилояти аҳолиси жойланишига таъсир этувчи табиий географик (суғориладиган ерлар, тупроқ, иқлим, релеф) ва иқтисодий-демографик (саноат, транспорт, фойдали қазилмалар, аҳоли зичлиги, аҳолининг табиий ва механик ҳаракати) омилларнинг ҳудудий хусусиятлари асосида геодемографик раёнларга ажратилган; 
вилоят туманлари аҳолиси сонини уларнинг жами ер майдонига нисбатан брутто ва суғориладиган ерларига нисбатан нетто (соф) зичликлари ҳамда туманларнинг солиштирма индекси аниқланган;
вилоятнинг текислик (400 м гача), тоғ олди (400-1000) ва тоғли (1000 м дан юқори) ҳудудлари аҳолиси сони ва зичлиги, аҳоли пунктлари ўлчами ва улар орасидаги ўртача масофаси, ихтисослашуви гипсометрик баландлик минтақалари бўйича аниқланган ҳамда аҳоли пунктларининг жойланиш картаси яратилган;
Навоий вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишига таъсир этувчи омиллар геодемографик раёнлар бўйича аниқланган ҳамда аҳолиси сони, ҳудудий (шаҳар, қишлоқ), демографик (ёш, жинс) таркибларининг 2040-йилгача бўлган прогноз параметрлари экстраполяция ва ёш силжитиш методлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Навоий вилояти аҳолиси ўсиши ва жойланишининг географик муаммолари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Навоий вилояти ҳудудини аҳоли жойланишига таъсир этувчи табиий географик ва иқтисодий-демографик омиллар асосида геодемографик раёнларга ажратиш методикаси “Аҳоли географияси ва демография асослари” номли дарсликга сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-072-сон гувоҳномаси). Натижада, бу талабаларнинг ҳудудларни геодемографик раёнларга ажратиш учун асос бўладиган омилларни аниқлаш компетенсиясини такомиллаштириш имконини берган;
Навоий вилояти туманлари аҳолиси сонини уларнинг жами ер майдонига нисбатан брутто ва суғориладиган ерларига нисбатан нетто (соф) зичликлари аниқланганлиги ҳамда шу асосда яратилган аҳолиси сони, таркиби ва жойланиш карталари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида Ўзбекистон Миллий атласининг “Аҳоли сони”, “Аҳоли зичлиги” ва “Аҳоли таркиби” карталарини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 26-июндаги 8-04816 сонли маълумотномаси). Натижада, туманлар аҳолисининг суғориладиган ерлар билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ҳамда ҳудудлар ривожланишини жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишда самарали натижаларга эришиш имконини берган;
Навоий вилояти аҳоли пунктларининг баландлик минтақалари бўйича сони, зичлиги, уларнинг ихтисослашуви, ўлчами ва улар орасидаги ўртача масофасини аниқлаш натижалари ҳамда аҳоли пунктларининг жойланиш картаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигида Ўзбекистон Миллий атласининг “Навоий вилояти иқтисодий картаси” ҳамда “Шаҳарлар ва қишлоқлар жойланиши”, “Меҳнат ресурслари” карталарини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023-йил 26-июндаги 8-04816 сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг Навоий вилоятига тегишли карталари мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имконини берган;
Навоий вилояти аҳолисининг ўсиши ва жойланишига таъсир этувчи омилларни геодемографик раёнлар бўйича аниқлаш натижалари ҳамда аҳолиси сони, ҳудудий ва демографик таркибларининг экстраполяция ва ёш силжитиш методлари асосида 2040-йилгача бўлган давр учун ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлиги амалиётида Навоий вилояти ҳудудлари ривожланишини жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик вазирлигининг 2023-йил 23-июндаги 01/00-26/10-219 сонли маълумотномаси). Натижада, Навоий вилояти ҳудудларининг ривожланишини такомиллаштиришда ижобий натижаларга эришиш имкониятини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish