Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиқулова Насиба Эркинжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда инновацион ва интеграцион технологияларни такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped3961.
Илмий раҳбар:  Ҳасанова Кибриё, педагогика фанлари номзоди,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич таълимда инновацион ва интеграцион технологияларни қўллашни  такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетентлилик мазмуни бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал ва физиологик хусусиятларига мос келувчи ўқув жараёнини ташкил этиш даражаларини когнитив жараёнларга коррелятивлигини таъминловчи интеграцион таълим технологияларини қўллаш кўникма ва малакалари асосида бойитилган;
бошланғич таълимда инновацион ва интеграцион технологиялардан фойдаланиш модели ўқувчиларда оламни идрок этиш ва сенсорик билиш жараёнларини ривожлантирувчи интегратив дарс ва интегратив топшириқларнинг функсионал компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда интеграцион таълим технологиялардан фойдаланиш тамойиллари бўлажак ўқитувчиларнинг фундаментал ва касбий билимларини халқаро баҳолаш дастурларига мувофиқ адаптив интеграциялашувчи фанлараро ўқув материаллари тайёрлаш босқичларини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синфларда интеграциялашган дарсларни ташкил этиш технологияси шахсга йўналтирилган ва ривожлантирувчи таълим тамойилларининг ўқувчиларда когнитив эҳтиёжларни шакллантириш имкониятларига кўра педагогик интеграциянинг методик функсияларини тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда инновацион ва интеграцион технологияларни такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий компетентлилик мазмуни бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал ва физиологик хусусиятларига мос келувчи ўқув жараёнини ташкил этиш даражаларини когнитив жараёнларга коррелятивлигини таъминловчи интеграцион таълим технологияларини қўллаш кўникма ва малакаларни таснифлаш асосида бойитишга оид тавсиялар “Бошланғич мактаб педагогикаси, инновация ва унинг интеграцияси” номли тожик тилидаги ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университенинг 2022 йил 29 апрелдаги 10-сон қарорига асосан берилган 515-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогик ва услубий адабиётлами таҳлил қилиш асосида бошланғич таълим талабалари учун инновацион ва интеграциялашган ўқув технологияларини қўллашнинг педагогик имкониятларини аниқлаш имкони кенгайтирилган;
бошланғич таълимда инновацион ва интеграцион технологиялардан фойдаланиш моделини ўқувчиларда оламни идрок этиш ва сенсорик билиш жараёнларини ривожлантирувчи интегратив дарс ва интегратив топшириқларнинг функсионал компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Бошланғич мактаб педагогикаси, инновация ва унинг интеграцияси” номли тожик тилидаги ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университенинг 2022 йил 29 апрелдаги 10-сон қарорига асосан берилган 515-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада инновацион ва интеграциялашган бошланғич таълим технологияларини самарали қўллашнинг зарур педагогик имкониятларини аниқлашга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари замонавий инновацион ва интеграциялашган таълим технологияларини қўллаш технологияларини такомиллатиришга оид таклифлар “Бошланғич мактаб педагогикаси, инновация ва унинг интеграцияси” номли тожик тилидаги ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университенинг 2022 йил 29 апрелдаги 10-сон қарорига асосан берилган 515-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини замонавий инновацион ва интеграциялашган таълим технологияларини қўллашга тайёрлаш имкони кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун инновацион ва интеграциялашган таълим технологияларини қўллаш самарадорлигини очиб берадиган тавсиялар “Бошланғич мактаб педагогикаси, инновация ва унинг интеграцияси” номли тожик тилидаги ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университенинг 2022 йил 29 апрелдаги 10-сон қарорига асосан берилган 515-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида инновацион ва интеграциялашган таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган.Тадқиқот натижалари асосида бошланғич таълим ё'налишлари талабалари инновацион ва интеграцион таълим технологияларини қўллаш асосида талабалар ўртасида билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича материаллар, тавсиялар, таклифлар ва хулосалар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish