Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Ирода Бахрамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Муаллифлик ҳуқуқида мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқаришни такомиллаштириш”, 12.00.03. – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Yu156.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Ботир Билолович, юридик фанлар доктори, профессор; Чориев Муроджон Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор; Аҳмедов Азизхон Дилшодович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муаллифлик ҳуқуқида мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқариш фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик ҳуқуқининг давомийлигини етмиш йилга узайтириш, муаллифлик ҳуқуқи обекти, муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхаси каби тушунчаларнинг юридик таърифини қонунчиликда акс эттириш таклифлари асослаб берилган;
депозитарийлар томонидан “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, сақлашга қабул қилинган муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда Ягона базада сақланиши, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи обектининг депозитарийга сақлаш учун топширилиши муаллифлик ҳуқуқи обектининг электрон нусхаси Ягона базага киритилиши учун асос ҳисобланиши ҳақидаги таклифлари асослантирилган;
муаллифлик ҳуқуқи обектининг электрон назорат нусхалари Ягона базада муддациз сақланиши ҳақидаги таклиф асослаб берилган;
ягона базада муаллифлик ҳуқуқи обектини сақловга қабул қилган депозитарий, муаллифлик ҳуқуқи обектини сақлаш учун топширган ҳуқуқ эгаси, асар муаллифи, муаллифлик ҳуқуқи обектининг тури, номи, яратилган санаси, сақлашга қабул қилинган муаллифлик ҳуқуқи обектининг биринчи марта чоп этилган санаси (агар у чоп этилган бўлса), асардан фойдаланиш шартлари, муаллифлик ҳуқуқи обектининг Ягона базада рўйхатга олинган санаси ва рақами ҳақидаги маълумотлар акс эттирилиши, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи обектларининг Ягона базага киритилганлиги ҳақидаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланиши ҳақидаги таклифлари асослантирилган;
талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорлар билан махсус режим иштирокчисининг фаолияти бўйича шартнома тузилиши, шартномада талабгорлар лойиҳасининг мақсади, соҳаси ва фаолиятидан келиб чиқиб, оммавий офертага қўшимча тарзда шартлар белгиланиши мумкинлиги ҳақидаги таклифлар асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
муаллифлик ҳуқуқининг давомийлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1065-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида, шунингдек, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуннинг 35-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 26-декабрдаги 06-13/78-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ижод маҳсулларидан янада узоқроқ муддат, яъни муаллиф томонидан ҳаёти давомида фойдаланиш, шунингдек, унинг меросхўрлари томонидан манфаатдор бўлишни таъминлашга хизмат қилган;
муаллифлик ҳуқуқи обекти, муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхаси каби тушунчаларнинг юридик таърифини қонунчиликда акс эттириш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-августдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган “Муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 4-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 29-августдаги 12/21-62-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши муаллифлик ҳуқуқи обекти, муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхаси тушунчаларининг аниқ тавсиф ва моҳиятини ташкил этишга хизмат қилган;
депозитарийлар томонидан “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, сақлашга қабул қилинган муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда Ягона базада сақланиши, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи обектининг депозитарийга сақлаш учун топширилиши муаллифлик ҳуқуқи обектининг электрон нусхаси Ягона базага киритилиши учун асос ҳисобланиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-августдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган “Муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 29-августдаги 12/21-62-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқариш ташкилотларининг ҳимоясидаги обектларни электрон назорат нусхаларининг ягона базасида сақлаш тартибини мувофиқлаштиришни ташкил этишга хизмат қилган;
муаллифлик ҳуқуқи обектининг электрон назорат нусхалари Ягона базада муддациз сақланишига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-августдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган “Муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 29-августдаги 12/21-62-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқариш ташкилотлари ҳимоясидаги обектларни электрон назорат нусхаларининг ягона базасида муддациз сақлаш тартибини мувофиқлаштиришни ташкил этишга хизмат қилган;
ягона базада муаллифлик ҳуқуқи обектини сақловга қабул қилган депозитарий; муаллифлик ҳуқуқи обектини сақлаш учун топширган ҳуқуқ эгаси; асар муаллифи; муаллифлик ҳуқуқи обектининг тури, номи, яратилган санаси; сақлашга қабул қилинган муаллифлик ҳуқуқи обектининг биринчи марта чоп этилган санаси (агар у чоп этилган бўлса); асардан фойдаланиш шартлари; муаллифлик ҳуқуқи обектининг Ягона базада рўйхатга олинган санаси ва рақами ҳақидаги маълумотлар акс эттирилиши, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи обектларининг Ягона базага киритилганлиги ҳақидаги маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-августдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган “Муаллифлик ҳуқуқи обектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада сақлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 8-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 29-августдаги 12/21-62-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мулкий ҳуқуқларни жамоавий бошқариш ташкилотларининг ҳимоясидаги обектларни самарали муҳофаза қилишга хизмат қилган;
талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорлар билан махсус режим иштирокчисининг фаолияти бўйича шартнома тузилиши, шартноманинг шакли ишчи орган томонидан оммавий оферта тарзида тасдиқланиши, шартномада талабгорлар лойиҳасининг мақсади, соҳаси ва фаолиятидан келиб чиқиб, оммавий офертага қўшимча тарзда шартлар белгиланиши мумкинлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 29-ноябрдаги 717-сон қарори билан тасдиқланган “Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 15-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 6-августдаги 12/21-51-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши сунъий интеллектга асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш натижаси сифатида дастурий маҳсулотларга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқаришнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish