Sayt test rejimida ishlamoqda

Матчанова Барно Иркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси тарғиботида фуқаролар онги ва маданиятини ривожлантириш механизмлари”, 09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.2.PhD/Fal608.
Илмий раҳбар: Утамурадов Акбар, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Худойберганов Равшон Худойберган ўғли, фалсафа фанлари доктори, доцент; Мусаева Нодира Махмудовна, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғоясининг моҳиятини аҳоли турли қатламлари онгига сингдириш уларда дахлдорлик туйғусини шакллантиришнинг фалсафий аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиш босқичларидаги прогресс ва регресснинг натижалари фуқаролар ижтимоий маданияти, сиёсий онги ва  мамлакатдаги беқарорликда намоён бўлиши, миллий тикланиш давридаги аҳоли ижтимоий ҳимоясига оид давлат сиёсатининг олиб борилиши барқарорлик ва аҳоли онгида эртанги кунга ишонч туйғусини шакллантириш омили эканлиги асосланган;
миллий юксалиш жараёнига нисбатан танқидий фикр билдирувчи, фаол  фуқаролик позисиясини намоён этувчи аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига эришишда индикатор вазифасини бажариши зарурият сифатида янги авлод бошқарув кадрларини тайёрлаш механизми  эканлиги очиб берилган;
 миллий тикланишдан миллий юксалиш сари тараққиёт жараёнларидаги ислоҳотлар инсон меҳнатини қадрлаш, жамоа онгини шакллантириш ва  маънавий баркамол шахсни тарбиялашдаги информацион, ижтимоийлашув билан боғлиқ социомаданий, дунёқарашни акс эттирувчи идентификацион омилларнинг аксеологик, эпистемологик, методологик каби фалсафий жиҳатлари асосланган;
глобаллашув шароитида давлатлараро халқаро алоқаларни такомиллаштиришда макроиқтисодий барқарорликга эришиш, фуқароларнинг ижтимоий онги ва сиёсий маданиятида юрт тинчлиги ҳамда ободлигига муносиб ҳисса қўшиш туйғусини шакллантириш механизми сифатида амал қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари ғояси тарғиботида фуқаролар онги ва маданиятини ривожлантириш механизмларини асослаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиш босқичларидаги прогресс ва регресснинг натижалари фуқаролар ижтимоий маданияти, сиёсий онги ва  мамлакатдаги беқарорликда намоён бўлиши, миллий тикланиш давридаги аҳоли ижтимоий ҳимоясига оид давлат сиёсатининг олиб борилиши барқарорлик ва аҳоли онгида эртанги кунга ишонч туйғусини шакллантириш омили эканлигига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури ВИ - “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” йўналишига оид вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 5 майдаги №02-22/398-сон маълумотномаси). Натижалар Марказнинг мамлакатимизда янги маънавий маконни шакллантириш ва маънавият соҳасидаги янги чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ҳамда уларни самарали амалга оширишга хизмат қилган;
миллий юксалиш жараёнига нисбатан танқидий фикр билдирувчи, фаол  фуқаролик позисиясини намоён этувчи аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига эришишда индикатор вазифасини бажариши зарурият сифатида янги авлод бошқарув кадрларини тайёрлаш механизми  эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фуқаролар билан ишлаш ва улар онгига ижтимоий сиёсий ислоҳотлар мазмунини сингдиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгашининг 2023 йил 4 майдаги 02/02-24-сон маълумотномаси). Натижалар партия электорати ва аҳолининг сиёсий маданиятини оширишга, миллий тарихни холис ўрганиш орқали тарихий тафаккурни кенгайтиришга қаратилган вазифалар ижросида фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, ўзлигини англаш, дахлдорлик туйғсини шаклланишига хизмат қилган;
миллий тикланишдан миллий юксалиш сари тараққиёт жараёнларидаги ислоҳотлар инсон меҳнатини қадрлаш, жамоа онгини шакллантириш ва  маънавий баркамол шахсни тарбиялашдаги информацион, ижтимоийлашув билан боғлиқ социомаданий, дунёқарашни акс эттирувчи идентификацион омилларнинг аксеологик, эпистемологик, методологик каби фалсафий жиҳатларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 13 апрелдаги 4-13-21-953-сон маълумотномаси). Натижалар Агентликнинг “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” консепсиясининг тарғиботи борасидаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг аҳоли турли қатламларида янгиланаётган жамиятимиздаги ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг намоён бўлишига доир ишларини тизимлаштиришга хизмат қилган.
глобаллашув шароитида давлатлараро халқаро алоқаларни такомиллаштиришда макроиқтисодий барқарорликга эришиш, фуқароларнинг ижтимоий онги ва сиёсий маданиятида юрт тинчлиги ҳамда ободлигига муносиб ҳисса қўшиш туйғусини шакллантириш механизми сифатида амал қилишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Миллий Ахборот агентлигининг ахборотларни саралаш танлаш ва аҳолига етказиш фаолиятини ти зи мли ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг 2023 йил 8 июндаги 01-23/519-сон маълумотномаси). Натижалар, халқаро алоқаларни такомиллаштиришнинг аҳамиятини тушуниш ва уни янги босқчига кўтариш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish