Sayt test rejimida ishlamoqda

Адашова Махсума Махмудбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Мансур Мотуридий фалсафий меросининг шахс маънавиятини юксалтиришдаги ўрни”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fal731.
Илмий раҳбар: Мухтаров Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Холмўминов Жаъфар Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Зиёдов Шавосил Юнусович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
 Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абу Мансур Мотуридий фалсафий меросининг шахс маънавиятини юксалтиришдаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг калом фалсафаси (теософия)да илгари сурилган фалсафий қарашларининг шахс маънавий камолотига кўрсатадиган руҳий-психологик таъсири, жамият маънавий қиёфасини ижтимоий жиҳатдан яхшилаш, кишилар орасида инсонпарварлик, биродарлик кайфиятини уйғотадиган фалсафий ғояларининг ахлоқий, акмеологик ва эпистемологик хусусиятлари очиб берилган;
мутакаллимнинг калом фалсафасида дин ва фалсафанинг бир-бирини инкор этувчи эмас аксинча, ўзаро тўлдирувчи тушунчалар сифатида талқин этилганлиги, иккиси ҳам  илмий ҳақиқатни топиш жараёнида ягона мақсад йўлида эканлиги, хусусан, теологик таълимотларда илгари сурилган яратувчи Аллоҳ ҳақиқатини ақл ва мантиққа таяниб ҳам билиш мумкинлиги, бу эса дин ва фалсафанинг ўзаро уйғунлиги тамойилини келтириб чиқариши асослаб берилган;
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг калом гносеологиясини ўрганишда рационаллик ва иррационаллик (ақлий ва нақлий далиллаш) динамикаси диний ва дунёвий илмда мўтадиллик контекстининг фалсафий моҳиятини ёритиб берувчи ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий, диний-тасаввуфий, дидактик-таълимий жиҳатларининг таъвил ва тафсир усулига асосланган герменефтик (матн ва уни тушуниш)  талқинлари далилланган;
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг фалсафий таълимоти ёш авлод дунёқаришида ворисийликка эришиш, ислом маънавиятига зид бўлган турли иллат ва таҳдидларнинг бартараф этилишида инсон омилига таъсир этувчи куч бўла олиши ҳамда Мотуридия тариқатининг диалектика илмий дискурсининг фалсафий-онтологик, гносеологик, методологик асослари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Мансур Мотуридий фалсафий меросининг шахс манавиятини юксалтиришдаги ўрнини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:   
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг калом фалсафаси (теософия)да илгари сурилган фалсафий қарашларининг шахс маънавий камолотига кўрсатадиган руҳий-психологик таъсири, жамият маънавий қиёфасини ижтимоий жиҳатдан яхшилаш, кишилар орасида инсонпарварлик, биродарлик кайфиятини уйғотадиган фалсафий ғояларининг ахлоқий, акмеологик ва эпистемологик хусусиятларига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2022-2023 йилларда «Абу Мансур Мотуридий ва унинг «Таъвилот ал-Қуръон» асарини ўрганиш» бўйича ўтказилган тарғибот фаолиятида  белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2023 йил 31-майдаги 02/255-сон маълумотномаси). Диссертация натижаларининг амалиётга жорий этилиши ёшлар маънавиятини юксалтиришга ва кишилар орасида инсонпарварлик, биродарлик кайфиятини уйғотишга хизмат қилган;
мутакаллимнинг калом фалсафасида дин ва фалсафанинг бир-бирини инкор этувчи эмас аксинча, ўзаро тўлдирувчи тушунчалар сифатида талқин этилганлиги, иккиси ҳам  илмий ҳақиқатни топиш жараёнида ягона мақсад йўлида эканлиги, хусусан, теологик таълимотларда илгари сурилган яратувчи Аллоҳ ҳақиқатини ақл ва мантиққа таяниб ҳам билиш мумкинлиги, бу эса дин ва фалсафанинг ўзаро уйғунлиги тамойилини келтириб чиқаришига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олиниб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106-сонли «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши» мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини та'минлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий та'лим, фан ва инновациялар вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 23-мартдаги 04/11-1517-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот иши натижалари фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасининг Абу Мансур Мотуридий фалсафий мероси билан боғлиқ илмий-фактик маълумотлар билан бойишига ёрдам берган;
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг калом гносеологиясини ўрганишда рационаллик ва иррационаллик (ақлий ва нақлий далиллаш) динамикаси диний ва дунёвий илмда мўтадиллик контекстининг фалсафий моҳиятини ёритиб берувчи ижтимоий-фалсафий, маънавий-ахлоқий, диний-тасаввуфий, дидактик-таълимий жиҳатларининг таъвил ва тафсир усулига асосланган герменефтик (матн ва уни тушуниш)  талқинларига доир янгиликларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг «Тақдимот» кўрсатувининг сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси»нинг 2023-йил 14-мартдаги 06-31-413-сон маълумотномаси). Илмий натижалар телетомошабинларда буюк мутакаллим тўғрисидаги билимларининг ошишига кўмаклашган;
Имом Абу Мансур Мотуридийнинг фалсафий таълимоти ёш авлод дунёқаришида ворисийликка эришиш, ислом маънавиятига зид бўлган турли иллат ва таҳдидларнинг бартараф этилишида инсон омилига таъсир этувчи куч бўла олиши ҳамда Мотуридия тариқатининг диалектика илмий дискурсининг фалсафий-онтологик, гносеологик, методологик асосларига оид таклифларидан Республика Ма'навият ва ма'рифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий асосланган мониторинг ҳамда социологик тадқиқотларни тизимли ташкил қилиш ва ўтказиш чораларини кўриш» мавзуларидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 23-мартдаги 02-22/235-сон маълумотномаси). Диссертация илмий янгиликларидан фойдаланиш натижасида Республика миқёсида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда  Имом Абу Мансур Мотуридий фалсафий меросини ўргатиш орқали ёшлар маънавий камолотини юксалтиришга ҳамда ислом маънавиятига зид бўлган турли иллатларнинг бартараф этилиши бевосита хизмат қилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish