Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамраева Наргиза Шодиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Абулғози Баҳодирхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.4.PhD/Tar774.
Илмий раҳбар: Воҳидов Шодмон Хусенович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қабулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор;  Абдуллаев Уткир Исмоилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абулғози Баходирхоннинг тарихий – илмий мероси бўйича бугунга қадар тўпланган билимлар динамикасини таҳлил этиш, мавзу бўйича мавжуд маълумотларни илмий муомолага киритиш жараёнида илмий ёндошувлар, қарашлар ва замонавий муаммоларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хива хонлигининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти муайян тарихий давр, яъни ХВИ асрнинг бошларидан то ХВИИ асрнинг 60- йилларигача бўлган вақт яхлит ва изчил тарзда ўша давр манбалари асосида илк марта очиб берилиб, Абулғози Баҳодирхон яшаган даврда Хивадаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий муҳитнинг нисбатан барқарорлашган жиҳатлари  (ўзаро алоқалар , савдо-сотиқ, урушларнинг камайиши каби) аниқланган;
Абулғози Баҳодирхоннинг сулоласи, яъни Арабшоҳларнинг Хива хонлигида тутган ўрни, айнан  Абулғозининг хонлик манфаатларини кўзлаб олиб борган сиёсий кураши натижасида ўзбек уруғлари мавқеининг кучайиши туфайли бошқарув тизимида ислоҳотлар ўтказилиб мукаммаллашганлиги далилланган;
Абулғози Баҳодирхоннинг Хоразм тарихнавислик мактаби асосчиси эканлиги унинг “Шажарайи турк ”, “Шажарайи тарокима”, ва “Манофеъ ал- инсон” каби асарлари орқали асосланган;
Абулғози Баҳодирхон асарларининг маълумотлари асосида воҳада кечган этномаданий жараёнлар, халқаро муносабатлари очиб берилиб, ХВИ асрнинг бошлари – ХВИИ асрнинг 60-йилларидаги даврда Баҳодирхоннинг тиббиёт соҳасидаги хизматлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абулғози Баҳодирхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти мавзуси бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
Хива хонлигининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти муайян тарихий давр, яъни ХВИ асрнинг бошларидан то ХВИИ асрнинг 60- йилларигача бўлган вақт яхлит ва изчил тарзда ўша давр манбалари асосида илк марта очиб берилиб, Абулғози Баҳодирхон яшаган даврда Хивадаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий муҳитнинг нисбатан барқарорлашган жиҳатлари  (ўзаро алоқалар , савдо-сотиқ, урушларнинг камайиши каби) аниқланганлиги ҳамда Абулғози Баҳодирхоннинг сулоласи, яъни Арабшоҳларнинг Хива хонлигида тутган ўрни, айнан  Абулғозининг хонлик манфаатларини кўзлаб олиб борган сиёсий кураши натижасида ўзбек уруғлари мавқеининг кучайиши туфайли бошқарув тизимида ислоҳотлар ўтказилиб мукаммаллашганлиги далиллангаига оид хулосалар Халқаро Олтин мерос хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро Олтин мерос хайрия жамоат фондининг 2022 йил 24 сентябрдаги 01-35-сон далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Абулғози Баҳодирхон илмий –маданий меросининг аҳамиятини янада чуқурроқ тасавур этишга хизмат қилган;
Абулғози Баҳодирхоннинг Хоразм тарихнавислик мактаби асосчиси эканлиги унинг “Шажарайи турк ”, “Шажарайи тарокима”, ва “Манофеъ ал- инсон” каби асарлари орқали асослангани ҳамда Абулғози Баҳодирхон асарларининг маълумотлари асосида воҳада кечган этномаданий жараёнлар, халқаро муносабатлари очиб берилиб, ХВИ асрнинг бошлари – ХВИИ асрнинг 60-йилларидаги даврда Баҳодирхоннинг тиббиёт соҳасидаги хизматлари далилланганлигига оид янгиликлар Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “ Тақдимот”  кўрсатувида  фойдаланилган, (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат унитар корхонасининг 2022 йил 13 майдаги 02-31-622-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши Абулғози Баҳодирхоннинг илмий меросини маданий, ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ўзига хос томонлари бўйича аниқ хулосалар чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish