Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Ином Муйдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини компьютер технологиялари воситасида ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped234.

Илмий раҳбар: Толипов Ўткир Қаршиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори; Бабомуродов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалариталабаларида лойиҳалаш маданиятини компьютер технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини компьютер технологиялари воситасида ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган «Мавзули виртуал-педагогик альбом», «Виртуал харита», «Ҳаракатларни кодлаш» таълим технологиялари интегратив функциялар (ижодкор шахсни шакллантириш, ўқув материалларини импровизация қила олиш)га устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган;

талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини компьютер технологиялари воситасида ривожлантириш модели, педагогик фаолиятнинг таъминоти (концептуал, ҳуқуқий, макон-вақт, методик), босқичлари (мотивацион, лойиҳалаш, мониторинг) ва баҳоловчи мезонлар (мустақил фикрлаш, башоратлаш, танқидий баҳолаш, креатив, моделлаштириш) касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;

электрон ахборот таълим муҳитида талабалар лойиҳалаш маданиятининг ривожланганлик даражаси графикли ва амалий дастурлар пакетининг функционал имкониятлари асосида касбий ва шахсий компетенцияларини интеграллаш бўйича аниқланган;

талабаларнинг лойиҳалаш маданияти сифатлари (эрудиция, техник лаёқат, креатив қобилият, ижодкорлик, интуиция, рефлексив қобилият)ни дифференциал ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини компьютер технологиялари воситасида ривожлантириш бўйича  олинган илмий натижалар асосида:

талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини компьютер технологиялари воситасида ривожлантиришга оид таклифлар 5110700-Информатика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандарти мазмунига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 10 мартдаги 84-сонли буйруғи билан сингдирилган («Ўзстандарт» агентлигининг 2014 йил 26 февралдаги қарори билан тасдиқланиб, O‘z DSt36.1357-сон рақам билан Давлат рўйхатига олинган). Натижада тегишли ўқув фанлари мазмуни бойитилган;

педагогика олий таълим муассасаларида «Таълимда ахборот технологиялари», «Компьютер графикаси», «Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш» курсларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган «Мавзули виртуал-педагогик альбом», «Виртуал харита», «Ҳаракатларни кодлаш» каби таълим технологиялари ишлаб чиқилган; талабалар лойиҳалаш маданиятининг ривожланганлик даражаси самарадорлигини аниқловчи мониторинг тизимининг статистик объективлиги «3DMax», «CorelDraw», «Adobe Photoshop», «AutoCAD», «iSpring», «Microsoft Office» дастурлари асосида такомиллаштирилган; замонавий шароитда лойиҳалаш маданиятига эга бўлишнинг шахс камолотига таъсири талабаларнинг лойиҳалаш маданияти сифатларини компьютер технологиялари воситасида дифференциал ёндашув асосида ривожлантириш бўйича илмий-методик тавсиялар берилган; бўлажак ўқитувчиларнинг интеллектуал, профессионал, маънавий-аҳлоқий сифатлари лойиҳалаш маданияти, педагогик фаолиятнинг таъминоти, босқичлари ва баҳоловчи мезонлари асосида такомиллаштирилган; (ОЎМТВнинг 2017 йил 9 октябрдаги 89-03-2268-сон маълумотномаси). Натижада педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг компьютер технологияси имкониятларидан фойдаланиб, лойиҳалаш маданиятини ривожлантиришга имкон яратилган;

тадқиқот материалларидан Тошкент давлат педагогика университети илмий тадқиқот ишлари режасининг ЁА-1-26 рақамли «Касб таълими методикаси» фанидан электрон методик мажмуа яратиш» (2016–2017 йй.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (ТДПУ ректорининг 2017 йил 28 февралдаги 118-У сонли буйруғи). Мазкур таклифлар талабаларнинг лойиҳалаш маданиятини компьютер технологиялари воситасида ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish