Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамов Толмас Тулкиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Форел балиғи жигари экстрактини қўзилар организмига таъсири”, 16.00.04–Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси, ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/В80
Илмий раҳбар: Холиков Аброр Азамович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Ниёзов Хаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор; Фармонов Сирожиддин Низомович, ветеринария фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Форел балиғи жигари экстрактидан препарат тайёрлаш ва препаратни фармакопея талаблари бўйича синовлардан ўтказиш ҳамда қўзилар организмига таъсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
форел балиғининг жигар экстрактидан тайёрланган «Биостимвет» тўқима препаратининг зарарсизлиги ва пирогенлик хусусияти аниқланган;
«Биостимвет» препарати қўлланилган қуёнлар гўштининг сифати ветеринария-санитария жиҳатидан баҳоланган;
«Биостимвет» препаратини қўзиларнинг ўсиш ва ривожланиши ҳамда физиологик кўрсаткичларига ижобий таъсири илмий асосланган;
«Биостимвет» тўқима препаратининг технологик йўриқномаси, ташкилот стандарти ва қўллаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Форел балиғи жигари экстрактини қўзилар организмига таъсири бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Форел балиғи жигари экстрактидан тайёрланган тўқима препаратига ташкилот стандарти ва технологик йўриқнома ишлаб чиқилган. Ушбу йўриқнома асосида «Биостимвет» тўқима препартини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган. (Технологик йўриқнома Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифат ва муомаласини назорати бўйича давлат илмий маркази томонидан 2022 йил 20 июнда 15583775-001:2022 рақами билан рўйхатга олинган ва Интеллектуал мулк агентлиги томонидан товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига доир №МГУ 47302 рақамли гувоҳнома олинган). Натижада ташкилот стандарти ва технологик йўриқнома талаблари асосида «Биостимвет» препаратини ишлаб чиқаришга эришилган;
«Форел балиғи жигари экстрактини тайёрлаш ва унинг қўзилар организмига таъсири бўйича тавсиялар» тасдиқланган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 8 июндаги 02/23-148-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш натижасида қўзилар тана вазнининг ортишини назоратга нисбатан 560 граммга юқори бўлишига эришилган.
Форел балиғи жигаридан тайёрланган «Биостимвет» препаратини қўзилар организмига ижобий таъсир этувчи меъёр ва миқдорлари аниқланиб, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Навоий вилятининг Конимех, Самарқанд вилоятининг Нуробод ва Каттақўрғон туманларидаги қўйчилик хўжаликларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 8 июндаги 02/23-148-сон маълумотномаси). «Биостимвет» препаратини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлиб, 1 бош қўзи ҳисобига 42000 сўмни, сарфланган 1 сўмга харажатлар қоплами 4,63 сўмни ташкил этади.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish