Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳматуллаев Илҳом Рахматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Криптобардошли оқимли шифрлаш алгоритмлари ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3641.
Илмий раҳбар: Худойкулов Зариф Туракулович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори,PhD. доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Жураев Гайрат Умарович, физика математика фанлари доктори, профессор; Кадиров Мирҳусан Мирпулатович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: «УНИCОН.УЗ» - фан – техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: криптобардошли, аппарат ва криптографик талабларга жавоб берувчи статик чизиқсиз алмаштиришдан фойдаланувчи дастурий кўринишда амалга оширишга қулай оқимли шифрлаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастурий амалга ошириладиган оқимли шифрлаш алгоритми учун тригонометрик трансформацияга асосланган, умумий криптографик талабларга жавоб берувчи динамик чизиқсиз акслантиришларни ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
статик алмаштириш жадвали ёрдамида ички ҳолат буфер массивларини янгилаш ва аралаштириш функсиялари эга, чизиқсиз аралаштиришга асосланган ҳамда дастурий амалга оширишга мўлжалланган синхрон оқимли шифрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ЛФСР (Линеар Феедбаcк Шифт Регистер) регистрларига асосланган, учта силжитиш регистрларидан, 6 та АНД ва 14 та ХОР элементларидан ташкил топган аппарат кўринишда амалга оширишга мўлжалланган синхрон оқимли шифрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўзининг тузилиши ва фойдаланилган акслантиришларига кўра ишлаб чиқилган оқимли шифрлаш алгоритмлари алгебраик, чизиқли, дифференциал, интеграл криптотаҳлил усулларига баҳоланган ва баҳолаш натижалари алгоритмларнинг юқори хавфсизлик даражасига эгалигини кўрсатган;
ишлаб чиқилган оқимли шифрлаш алгоритмлари тезлик, дастурий ва аппарат кўринишда амалга ошириш хусусиятлари, статистик тестлар тўпламига асосланган тасодифийлик даражаси бўйича баҳоланган ва баҳолаш натижалари алгоритмлардан ҳисоблаш имконияти чекланган муҳитда ҳам фойдаланиш мумкинлигини кўрсатган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таклиф этилган алгоритмлар ва улар асосида ишлаб чиқилган дастурий воситалардан олинган натижалар бўйича:
диссертация ишининг илмий ва назарий маълумотларидан, шунингдек, дастурий амалга оширишга қулай бўлган НСА алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий восита «Ўзбектелеком» АК Самарқанд филиалида амалий фаолиятида фойдаланувчи маълумотларини ҳимоялаш мақсадида татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар вазирлигининг 2023-йил 26-июлдаги 33-8/5069-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши натижасида шифрлаш ва расшифровкалаш вақти бўйича 2.7% самарадорликка эришилган;
диссертация ишида олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий кўринишда амалга оширишга қулай оқимли шифрлаш алгоритмининг дастурий воситаси “Ўзкомназорат” Самарқанд вилояти ҳудудий шўбаси тармоғида ахборотни узатиш жараёнида конфиденсиалликни таъминлаш мақсадида татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар вазирлигининг 2023-йил 26-июлдаги 33-8/5069-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши корхонанинг ахборот узатиш ва қабул қилиш жараёнида алоқанинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шу билан бир қаторда, ташкилотнинг ахборот тизимидаги юкланишларни камайтириш ва тизимнинг самарадорлигини ошириш имконини берган;
диссертацияда олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “УНИCОН.УЗ”- Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази ДУК амалий фаолиятида татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар вазирлигининг 2023-йил 26-июлдаги 33-8/5069-сон маълумотномаси). Эришилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган дастурий восита ёрдамида ахборотни узатишда унинг конфиденсиаллигини таъминлашга ва узатишдаги бўлган хатоликларни камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish