Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташматов Шараф Урокбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Интернет савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти ва 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2149.
Илмий раҳбар: Муҳаммедов Мурод Муҳаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли иқтисодиёт шароитида интернет савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-бошқарув механизм-ларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“интернет дўкон” тушунчасининг таърифи мулти ва омни-каналли муҳитда истеъмолчилар ҳарид хулқ-атворига боғлиқ ҳолда товарларни чакана етказиб бериш билан боғлиқ жиҳатларини ўзида акс эттириши нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
интернет савдо  хизматларини бошқариш модели интернет-савдонинг оптималлаштирилган ташкилий тузилмасига мувофиқ хизматларни агрега-сиялаш ва хизматлар кўрсатиш регламенти бўйича транзаксион ҳаражат-ларни оптималлаштиришга кўра синергетик самарага эришиш асосида такомиллаштирилган;
интернет-савдода товар гуруҳларининг ҳарид атрибутлари рейтингини баҳолаш усули истеъмолчиларнинг ҳарид тўғрисида қарор қабул қилишига савдони онлайн ёки оффлайн шаклда ташкил этиш ва уларнинг танловига товар атрибутлари таъсирини аниқлаш асосида такомиллаштиришган;
интернет савдо тизимининг ташкилий-бошқарув усулини жорий этиш, интернет дўкон хизматлари сифатини ошириш ҳамда комплекс тарғиб қилиш орқали товарларни реализация қилиш асосида фулфилмент хизмат-лари негизида логистик бошқарув марказини ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“интернет дўкон” тушунчасининг мулти ва омни-каналли муҳитда истеъмолчилар хулқ-атвори асосида товарларни етказиб бериш билан боғлиқ жиҳатларини ўзида акс эттирувчи такомиллаштирилган таърифи Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти бўйича буйруқ (5.12.2022 й., №5) билан тасдиқланган 5/48-рақамли гувоҳнома асосида 6041250 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) бакалавриат таълим йўналиши-нинг талабалари учун тайёрланган “Маркетинг коммуникациялари” номли дарсликка киритилган. Таклифдан фойдаланиш интернет-савдо, интернет маркетинг технологиялари ижтимоий-иқтисодий мазмунини тизимли равишда изоҳлаш имкони кенгайтирилиб, фан мазмунани бойитилишига ва  тақсимот канали таснифини савдо шакли ва мулти- ва омни-каналли мезони бўйича такомиллаштириш имконини берган;
интернет-савдонинг оптималлаштирилган ташкилий тузилмасига мувофиқ хизматларни агрегациялаш ва хизматлар кўрсатиш регламенти бўйича транзаксион ҳаражатларни оптималлаштиришга кўра синергетик самарага эришиш асосида интернет савдо  хизматларини бошқаришнинг такомиллаштирилган моделидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўналишида амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4986-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш мазкур жараёнларни самарали бошқаришда уни стратегик, ташкилий ва операцион даражаларда кўриб чиқиш, интернет-савдонинг бошқарув тузилмасида синергетик самарага эришиш имконини берувчи оптимал ташкилий тузилмасини шаклланти-риш, хизматларни агрегациялаш, хизматлар регламентини белгилаш, транзаксион ҳаражатларни камайтириш ҳамда интернет савдо хизматлари сифатини оширишга имкон берган;
товар гуруҳлари бўйича ҳарид атрибутлари рейтингини баҳолаш усули истеъмолчиларни ҳарид тўғрисидаги қарор қабул қилишига савдонинг онлайн ёки оффлайн шаклда ташкил қилиш аҳамияти, уларнинг танловига товар атрибутларини таъсирини аниқлашга кўра такомиллаштириш бўйича  таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўналишида амалиётга жорий қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4986-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш истеъмолчилар томонидан энг кўп ҳарид қилинадиган товар гуруҳлари бўйича нарх даражасини 15,0 фоизга пасайтириш имконини берувчи маркетинг стратегияси ишлаб чиқиш асосида онлайн-савдони такомиллаштирган ҳолда унинг ҳажмини ошириш имконини берган;
интернет савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-бошқарув усулларини жорий этиш, интернет-дўкон хизматлари сифатини ошириш ҳамда уларни комплекс тарғиб қилиш усулларидан фойдаланиш орқали товарларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ҳамда қадоқлаш билан боғлиқ фулфилмент хизматларини жорий қилиш асосида интернет савдода логистик бошқарув маркази ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ваколатли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўналишида ташкил қилинган (Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 28 апрелдаги 11/03-15-4986-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш логистик бошқарув марказ ташкил этиш орқали интернет савдода транспорт-логистик ҳаражатларини қисқартириш, истеъмолчиларнинг интернет дўкон товарларига талабининг ўзгариш шароитида келиб тушаётган мижозлар буюртмаларини сақлаш ва қайта ишлаш хажмини оптималлаштириш асосида етказиб бериш вақтини 6,5 мартага қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish