Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоев Суҳробхон Жаъфар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гидротехник иншоотлар затворларидан ўтаётган сув ҳисобини рақамлаштириш”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2161
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари фалсафа доктори, доцент Садиев Умиджон Абдусамадович, техника фанлари доктори, профессор Файзиев Хомитхон.
Етакчи ташкилот - Наманган муҳандислик - қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидротехник иншоотлар затворлари остидан оътаётган сув ҳисобини коъп функсияли инновацион қурилма (ИМДМWCП инновативе мултифунcтионал девиcе фор меасуринг wатер cалcулатион параметерс)дан фойдаланиб рақамлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гидротехник иншоотлардаги затворларнинг ҳаракат механизмини инобатга олиб, сув ҳисобини рақамлаштиришда коъп функсияли инновацион қурилма (ИМДМWCП) дан фойдаланиш таклиф этилган;
каналлардаги гидротехник иншоотлар затворларига таъсир этувчи кучларининг оъзгаришини инобатга олиб гидротехник затворларни бошқариш ва назорат қилиш тизимларини автоматлаштириш усули такомиллаштирилган;
каналлардаги иншоотларда вертикал ҳаракатланадиган затворларнинг бошқариш механизмлари кинематикаси ва бефларни туташтириш қонуниятларини инобатга олиб сув сарфни назорат қилишнинг гидравлик модели ишлаб чиқилган;
гидротехник иншоотлар затворларида сув сатҳи ва сарфи назоратини рақамлаштириш тизимининг структуравий схемаси, алгоритми ҳамда дастурий воситаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидротехник иншоотлар затворларидан оътаётган сув ҳисобини рақамлаштириш боъйича олинган натижалар асосида:
каналлардаги иншоотларда вертикал ҳаракатланадиган затворлар бошқариш механизмларининг кинематикаси ва бефларни туташтириш қонуниятларини инобатга олиб сув сарфини назорат қилишнинг гидравлик ҳисоблаш усули Қашқадарё вилояти Қарши магистрал канали ирригация тизимлари бошқармасига қарашли Қарши гидроузелида амалиётга жорий этилган (Сув хоъжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-феврал 03/26-629-сон маълумотномаси). Натижада гидротехник иншоотлардан оътаётган сув миқдорини аниқ ҳисоблаш имконияти яратилган;
гидротехник затворларни бошқариш учун коъп функсияли инновацион қурилма Қашқадарё вилояти Қарши Ирригация тизимлари бошқармасига қарашли Пистали каналида амалиётга жорий этилган (Сув хоъжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-феврал 03/26-629-сон маълумотномаси). Натижада сув миқдорини тизимли бошқариш ҳисобига экинларни вегетация даврида суғоришда 1 гектар ер учун 92 м3 гача сув миқдори тежалишига эришилган;
гидротехник иншотларда сув сарфини назорат қилиш ва оълчаш тизимининг автоматлаштирилган усули Қашқадарё вилояти Оқсув ирригация тизими бошқармасига қарашли Оқсув гидроузелида амалиётга жорий этилган. (Сув хоъжалиги вазирлигининг 2023-йил 25-феврал 03/26-629-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд назорат ва оълчаш тизимларига нисбатан электр энергияси истеъмолини икки бараваргача камайтириш ва сув сарфини оълчаш диапазаонларини кенгайтиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish