Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Нурбек Зиёдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шўрланган кам боғланган грунтли мелиоратив каналларнинг ювилиш жараёнини тадқиқ қислиш”, 05.09.07- Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т4035
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Уралов Бахтиёр Рахматуллаевич., техника фанлари фалсафа доктори, доцент Назаров Комил Игамбердиевич.
Етакчи ташкилот - Тошкент Архитектура-Қурилиш Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шўрланган кам боғланган грунтли мелиоратив каналларда рухсат этиладиган оқимнинг ювмаслик тезликларини (критик тезлик) аниқлашнинг ҳисоб усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўрланган кам боғланган грунтнинг ювилиш интенсивлигини аниқлаш усули грунт намлиги ва шўрланиш даражалари инобатга олинган ҳолда такомиллаштирилган;
қуруқ ҳаво ҳолатида бўлган шўрланган грунтларнинг олдиндан намланишининг оқим ювмаслик тезликлари ўзгаришига таъсирини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
шўрланган кам боғланган трапеция шаклидаги каналларнинг оқим ювиш, ўртача критик ва туб ости критик тезликларини аниқлаш учун грунтнинг шўрланиш даражаси, бирикиш кучи ва ўзаннинг гидроморфометрик параметрлари инобатга олиниб ҳосил қилинган;
олинган боғланишлар ва тадқиқот натижаларига асосан шўрланган кам боғланган грунтли каналнинг ювилиш жараёнини гидравлик ҳисоб усули грунтнинг шўрланиш даражаси ва бирикиш кучи ҳамда ўзаннинг гидроморфометрик параметрлари инобатга олиниб такомиллаштирилган ҳамда илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шўрланган кам боғланган грунтли каналларда оқим критик тезликларининг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
Шўрланган кам боғланган грунтли мелиоратив каналларда оқимнинг критик тезликларини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Мелиоратив экспедецияси бошқармаси”нинг “Жанубий коллектор” (2023-йил 07-июлдаги далолатнома) очиқ коллекторида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16- августдаги 03/37-2602-сон маълумотномаси). Натижада каналнинг сув ўтказиш қобилияти таклиф қилинган ҳисоб усулининг қўлланиши ҳисобига 9-10 % га ошириш имконияти яратилган;
шўрланган кам боғланган грунтли мелиоратив каналларда оқимнинг критик тезликларини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро ИТҲБ ҳузуридаги “Мелиоратив экспедецияси бошқармаси”нинг Жанубий коллектор (2023 йил 11-июлдаги далолатнома) очиқ коллекторида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023- йил 16- августдаги 03/37-2602-сон маълумотномаси). Натижада каналнинг сув ўтказиш қобилияти таклиф қилинган ҳисоб усулининг қўлланиши ҳисобига 10-11 % га ошириш имконияти яратилган;
шўрланган кам боғланган грунтли каналларда оқимнинг критик тезликларини ҳисоблаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Республика муҳандислик қидирувлари ва лаборатория тадқиқот маркази” МЧЖ да жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023- йил 16- августдаги 03/37-2602-сон маълумотномаси). Натижада каналларнинг сув ўтказиш қобилияти таклиф қилинган ҳисоб усулининг қўлланиши асосида 8-9 % га ошириш имконияти яратилган;
«Рекомендации по расчету неразмывающих скоростей водного потока каналов в связных и засоленных грунтах» ва “Шўрланган боғланган грунтли каналларда оқимнинг критик тезликларини аниқлаш бўйича илмий тавсиялар” номли илмий тавсиялар “Сув хўжалиги вазирлиги” тасарруфидаги “Гидропроект” АЖ ва “УЗГИП” АЖ лойиҳалаш институтларида гидротехника иншоотларини лойиҳалашда фойдаланиш учун қабул қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2023- йил 16- августдаги 03/37-2602-сон маълумотномаси). Лойиҳалаш ишлари натижасида канал деформацион жараёнларининг камайишига ва фойдаланиш самарадорлигини 5-8 % га ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish